Шрифт ўлчами:
Сайт ранги:

Янгиликлар


НАВОИЙДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА “СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ” ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА

20.04.2024 | 15:24

Қизилтепа туманида сув ресурсларидан фойдаланиш ва “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан “Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармасида йиғилиш ўтказилди. Унда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси масъул ходимлари, Қизилтепа туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ бўлими раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

20.04.2024 | 10:50

2024 йил 18 апрель куни телеграм тармоғидаги “GENERALISSIMUS” канали орқали Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, Бош прокуратура, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирлигига йўлланган мурожаат юзасидан расмий муносабат

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЎРНАТИШНИ ТЕЗЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

19.04.2024 | 09:25

Музработ туманида жорий йилда 917 гектар майдонда томчилатиб, 383 гектар ғаллазорда ёмғирлатиб суғориш технологияларини ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирча «Suvkredit.uz» платформаси орқали 22 та талабгорнинг 326 гектар майдонида тежамкор технологияларини қўллаш учун 4,5 миллиард сўм молиялаштирилган. Айни пайтда «Eko polimer komfort» ҳамда «Omad start» МЧЖ мутахассислари томонидан 60 гектар майдонда технологияларни қуриш ишлари бажарилмоқда. Аму-Сурхон ИТҲБ бош мутахассислари томонидан ўтказилган семинарда сув тежовчи технологияларни даласида ўрнатишга талабгор фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда уларнинг даласида ишлаётган пудратчи ташкилотлар мутахассисларига президентимизнинг жорий йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар, «Suvkredir.uz» электрон тизими орқали кредит ажратиш тартиблари, даласида сув тежамкор технологияларни ўрнатаётган хўжалик юритувчи субъектларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиялар ҳақида батафсил тушунча берилди.

КОРРУПЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ РИВОЖИГА ЖИДДИЙ ТАҲДИД

19.04.2024 | 09:01

Коррупция – жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келадиган, барча соҳадаги ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатадиган энг жиддий хавф-хатарлардан бири.


СТАТИСТИКА



ВИДЕОГАЛЕРЕЯ


ФОТОГАЛЕРЕЯ



ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАР



Раҳбар:

Телефон:

Эл. почта манзили: