Шрифт ўлчами:
Сайт ранги:

Янгиликлар


ИШЛАЙДИГАН ВАҚТ КЕЛДИ

18.04.2024 | 10:28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларини зарурий техникалар, жумладан, экскаватор билан таъминлаш, фаолиятини молиялаштириш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш вазифалари белгилаб берилган. Буларнинг ҳаммаси сувчи меҳнати қадрланади, мироблик касбини танлаган инсонларга куч қувват-бағишлайди, деганидир.

ОБЪЕКТЛАРДАГИ ИШЛАРНИ СИФАТЛИ БАЖАРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18.04.2024 | 10:10

Сурхон-Шеробод даштларини ўзлаштириш ҳисобига очилган қўриқ ерлар замирида ташкил қилинган Қизириқ тумани тузилганига ҳам бу йил эллик йил тўлмоқда. 1974 йили қурилган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ер ости сизот сувлари чиқиб кетишини таъминлашга хизмат қилувчи коллекторлар ва ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари ҳам йиллар давомида лойқа ҳамда чўкиндиларга тўлиши оқибатида секин-аста эскираяпти. Заминни ёшартириш, ер ости сувлари сатҳини пасайтириш, унумдор ернинг шўрланишини камайтириш мақсадида ҳар йили туман ҳудудида янги коллектор-дренаж тармоқлари бунёд этилмоқда. Жумладан, амалдаги йилда ҳам «Қизириқ тумани хўжаликларида коллектор-дренаж тармоқларини қуриш» лойиҳасига кўра, 2,63 километр узунликда янгидан коллектор-дренаж тармоғи бунёд этилади.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ КОЛЛЕКТОРЛАР РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

18.04.2024 | 09:56

Хоразм вилоятида ер ости сувлари яқин жойлашганлиги сабабли дренаж ва коллектор тармоқларининг ўрни ва уларни соз ҳолатда ишлаши бениҳоят муҳим. Вилоятда коллекторларни самарали ишлаши учун ҳар йили давлат дастурлари асосида мелиоратив объектларни реконструкция ишлари олиб борилади.

“ДЎСТЛИК” КАНАЛИНИНГ НУКУС ШАҲРИДАН ЎТГАН ҚИСМИ БЎЙЛАРИ ДАМ ОЛИШ МАСКАНИГА АЙЛАНАДИ

18.04.2024 | 09:48

Сув хўжалиги объектларида қурилиш ва реконструкция ишларини муҳокама этиш ҳамда келгуси вазифаларни белгилаб олиш юзасидан “Дўстлик” каналининг Нукус шаҳридан ўтган қисмидан ўтувчи реконструкция ишлари ўрганилди.


СТАТИСТИКА



ВИДЕОГАЛЕРЕЯ


ФОТОГАЛЕРЕЯ



ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАР



Раҳбар:

Телефон:

Эл. почта манзили: