Соҳа: | Тендер ва эълонлар |
Чоп этиш санаси: | 2020-08-26 15:06:19 |
Муддат: | 2020-08-31 |
Кўрилди: | 8550 |
Таклифлар тақдим қилиш бўйича эълон
Сув бошқариш органлари учун сувни синаш ва лаборатория ускуналарини сотиб олиш
Ўзбекистон Республикаси
“Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳаси
№ 0074 UZB
Шартнома номи: “Сув бошқариш органлари учун сувни синаш ва лаборатория ускуналарини сотиб олиш”
Контракт № IWRMISR/SH/G-2-1
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Ислом тараққиёти банки (ИТБ) томонидан “Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)” лойиҳасини молиялаштириш мақсадида маблағ олиб, ушбу маблағларнинг бир қисмини № IWRMISR/SH/G-2-1 - сонли “Сув бошқариш органлари учун сувни синаш ва лаборатория ускуналарини сотиб олиш” шартномаси бўйича тўловини амалга оширишга йўналтиришни режалаштирган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятига Сув бошқариш органлари учун сувни синаш ва лаборатория ускуналарини сотиб олиш бўйича таклифларни тақдим этишга таклиф этади. Ушбу пакет қуйидаги 7 (етти) бўлимларни ўз ичига олади:
1-Бўлим: Лаборатория ускуналари
2-Бўлим: Сувни ўлчаш мосламалари
3-Бўлим: Лаборатория жиҳозлари
4-Бўлим: Лаборатория учун музлатиш ва иситиш ускуналари
5-Бўлим: Геодезик ускуналар
6-Бўлим: IT ускуналар
7-Бўлим: Метеорологик ва навигацион ускуналар
Танловга қизиқиш билдирган иштирокчилар Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигидан (Бахтиёр Камалов tashsaqa@gmail.com ва agency@minwater.uz) батафсил маълумот олишлари ва керакли хужжатлар билан иш соати 10:00 дан 17:00 га қадар эълонда кўрсатилган манзил бўйича танишишлари мумкин.
Талабгорлар хужжатларни инглиз ва рус тилларидаги тўлиқ тўпламини ушбу эълонда кўрсатилган манзилга ёзма ариза юборгандан сўнг олишлари мумкин.
Таклифлар қуйидаги манзилга 2020 йил 31 августдан кечиктирилмаган ҳолда соат 16:00 гача тақдим қилиниши керак. Кечиктирилган таклифлар рад этилади. Электрон таклифларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Харидор иштирокчилар томонидан таклифларни тайёрлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ хар қандай харажатлар учун жавобгар бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги
Кимга: Бахтиёр Камалов - Директор
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Кари ниёзи кўчаси, 39ғуй, “А” биноси.
Телефон: (+998 71) 2414603
Факс: (+998 71) 2414607
Электрон почта манзили: tashsaqa@gmail.com ва agency@minwater.uz