Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги ҳамкорлигида “Тўғонларни ривожлантириш ва бошқариш (рақамлаштиришни тарғиб қилиш)” мавзуида қўшма илмий-амалий семинар ташкил этилди....
26 февраль куни вазирлик марказий аппаратида йиғилиш ўтказилиб, ушбу ҳафтадаги муҳим вазифалар муҳокама қилиб олинди....
Аму-Сурхон ИТҲБ раҳбарияти ташаббуси билан Ангор туманидаги «Мустақиллик XXI аср» ҳудудининг «Қорақир» участкаси ҳамда М.Азизов ҳудудидаги «Ангор замини» кластерига қарашли далаларнинг четидан ўтган канал ва коллекторларда ҳашар уюштирилди....
Ангор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ идорасида ёрдамчи хўжаликни янада ривожлантириш, жумладан, қорамол, қўй-эчки, товуқлар бош сонини кўпайтириш, сув хўжалиги бино ва иншоотлари атрофини ободонлаштириш, дарахт кўчатлари экишни давом эттириш, ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва уларни мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш мақсадида матбуот хизмати билан ҳамкорлик қилиш, газета-журналларга обуна бўлиш мавзусида семинар ташкил қилинди....
2026 йил 26 февраль куни телеграм тармоғидаги “GENERALISSIMUS” каналида эълон қилинган “Сув хўжалиги вазири, Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура диққатига!” сарлавҳали материал юзасидан расмий муносабат...
Водийнинг қоқ ўртасида жойлашган Марказий Фарғона чўлининг катта бўлагини халқ “Сарсонқум” деб номлаган. Айни шу ҳудуд Қўқон шамолининг йўли ҳисобланади....
Мавжуд сув ресурсларида ўта тежамкорлик асосида фойдаланиш, уни истеъмолчилар ўртасида адолатли тақсимлаш, амалиётга бу борадаги замонавий технологияларни жорий этиш, сув сарфини назорат қилишни такомиллаштириш, “Сув – текин эмас” деган иборани сувдан фойдаланувчилар онгига сингдириш каби масалалар бугун сув ҳўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган кўп сонли ишчи ва мутахассисларнинг энг долзарб вазифаси саналади....
Ҳадемай ўлкамизга баҳор келади. Насос станцияларининг техник ҳолати қандай? Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли, Паркент туманида жойлашган “Истиқбол” насос станциясида насос агрегатларини мавсумга ҳозирлаш, техник назоратдан ўтказиш, энергия тежамкор қурилмалар ҳисобидан электр энергиясини тежаш масаласига бағишланган семинарда бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди....
Яна саноқли кунлардан кейин юртимизга баҳор фасли кириб келади. Бу фасл аграр соҳада меҳнат мавсумининг бошланишидан дарак беради. Экин ишларини бошлаган деҳқонга эса сув табиий зарурат ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу даврда сув тизими ходимларининг ҳам юмушлари ортади....
Узун тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси ҳамда мазмун-моҳияти, сув ҳисоби, сув тежовчи технологиялар афзалликлари, гидрометрия хизматини самарали ташкил этиш мавзусида семинар ташкил қилинди....