Норин-Қорадарё ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан 2024 йил 2 февраль куни Булоқбоши туманида жойлашган “ЖФК-1” насос станциясида “Електр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш” мавзусида семинар ўтказилди....
«Аму-Занг» ирригация тизими бошқармаси тасарруфида бир неча йирик каналлар бўлиб, улар ёрдамида вилоятнинг бешта тумани экин майдонлари, боғ-роғлар, аҳоли томорқалари обиҳаёт билан таъминланади. Умумий узунлиги 88 километрдан иборат «Занг» канали шундай йирик суғориш тармоқларидан бири бўлиб, 1967 йили қурилиб фойдаланишга топширилган. Каналнинг 10,4 километр қисми тупроқ ўзанли, қолган қисми бетонлаштирилган ҳамда ҳар икки-уч йил орасида жорий таъмирлаб турилганига қарамай, йиллар давомида сув оқаверганидан бетонларнинг бир қисми кўчган, айрим қисми яроқсиз ҳолда. Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрича, каналдаги мавжуд 163 та гидротехника иншоотларининг ҳам асосий қисми таъмирталаб....
Қашқадарё вилояти сув хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатаётган ўнлаб, юзлаб сувчиларнинг устози, тажрибали мутахассис, ўз касбининг “профессори” Ботир Раҳимов қутлуғ 70 ёшга тўлди....
Сув хўжалиги вазири ўринбосари Д.Ходжиахмедов Зомин туманида сайёр қабул ўтказди. Тадбир ишига туман ирригация ва мелиорация бўлимлари, “Зомин” сув омбори ишчи-ходимлари, меҳнат фахрийси бўлган мироблар, ёшлар вакиллари таклиф этилди....
Когон туманида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, беҳуда йўқотилишининг олдини олиш, замонавий сув ўлчаш воситаларидан фойдаланиш, истеъмолчилар ўртасида сув ресурслари тақсимотини адолатли ташкил этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди....
Жорий йилда Термиз тумани ғаллакорлари бошоқли дон экинлари парваришланаётган далаларининг 500 гектарида ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатишни режалаштирган. Ҳозиргача пудрат ташкилотлари билан 400 гектар ғаллазорни шу усулда суғориш бўйича шартномалар расмийлаштирилди ҳамда тижорат банкларидан кредит ажратиш учун ҳужжатлар тўплами тақдим қилинган. Термиз туманида фаолият кўрсатаётган «Indenim Termiz» кластер ташкилоти билан фьючерс шартномаси асосида меҳнат қилаётган фермер хўжаликларига ҳозирча 100 гектар ғаллазорда ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиш учун кластер ташкилоти 2,5 миллиард сўм ажратган. Айни пайтда «Drip servis Agro» МЧЖ мутахассислари ажратилган маблаққа қурилиш-монтаж ишларини бажаришмоқда ва бугунгача 64 гектар майдондаги ғаллазорда ёмғирлатиб суғориш технологияси тўлиқ ишга туширилди....
Аму-Сурхон ИТҲБнинг Қумқўрғон тумани ҳудудида жойлашган 3-автосаройида семинар ташкил қилинди. Жамоанинг барча механизаторлари ва ҳайдовчилари иштирок этган семинарда бу йил 8 тонна қора ва рангли металл парчаларини йиғиб топшириш режаси белгиланганлиги, ҳозирдан бу ишга жиддий ёндошиб, топшириқни ўз муддатидан уддалаш лозимлиги таъкидланди....
2024 йил 31 январь куни Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди....
Жорий йилнинг 30 январь куни Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев Избоскан туманида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулга фермерлар ва кластер раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этди....
Денов тумани ҳудудида жойлашган «Отқамар» насос станцияси хусусий шерик бошқарувига ўтказилмоқда. Ушбу насос станцияси 1982 йил қурилган бўлиб, ички каналдан сув тортиб чиқариб, фермер хўжаликларининг 105 гектар далалари ҳамда аҳоли томорқаларини обиҳаёт билан таъминлашга хизмат қилмоқда....