Аму-Сурхон ИТҲБ бошлиғи ўринбосари Тўлқин Маҳмудов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қизириқ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасида ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш бўйича бажарилаётган ишларни ўрганиш мақсадида келишганда туман ирригаторларининг бир гидроучастка ҳудудида 20 оила асалари парвариши билан шуғулланишаётгани гувоҳи бўлишди. Туман сувчиларига бу иш билан янада жиддий шуғулланиш, асаларилар оила сонини кўпайтириш тавсия қилинди. Ташкилот маъмурий идораси ҳамда каналлар ва гидроучасткалар атрофида ўстирилаётган тўқсонбости экинларни озиқлантириб, суғориш топшириғи берилди. Ирригаторлар иштирокида ўтказилган семинарда сувчиларга чорва ва парранда бош сонларини кўпайтириш чораларини излаш, ўтган йил баҳори ва кузида экилган мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини қаровсиз қолдирмай суғориб туриш, айни пайтда мевали дарахтлар кўчатини ўтқазиш учун қулай фурсат эканлигидан фойдаланиб, бўш жойларга экиш топшириғи берилди....
Сурхондарё вилоятида фермер хўжаликлари ҳамда кластер ташкилотлари далаларини сув билан таъминлайдиган ички ариқ, шоxариқ, кичик канал ва бошқа суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишлари қизғин паллада. Ўтган йилнинг декабрь ойидан бошланган бу тадбир то суғориш мавсумигача давом эттирилади ҳамда шу вақт орасида 1100 километр узунликдаги ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш режалаштирилган....
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Чиноз туманида жойлашган “Ислоҳот” насос станциясида ўқув семинари ўтказилди....
Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони, ҳазрат Мир Алишер Навоий сувчиларнинг дилига яқин, миробларни қўллаб-қувватлаган улуғ ижодкор....
Фориш туманида қурилаётган каналда бажарилаётган ишларнинг бориши таҳлил қилинган семинар ташкил этилди....
Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросини самарали ташкил этиш, қуйи бўғин ташкилотларига амалий ёрдам бериш, кузги-қишки таъмирлаш тадбирлари ва каналларни бетонлаш жараёнларини ўрганиш мақсадида Сув хўжалиги вазири, ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари вилоятларга сафар қилмоқда....
Музработ туманида фаолият кўрсатаётган «Indenim» кластерининг «Қўнғирот-Жайхун» ҳудудидаги ғаллазорда фермер хўжаликлари раҳбару аъзолари, сувчилар, канал бошлиқлари, мироблар, гидрометр хизмати мутахассислари, сув тежовчи технологияларни жорий қилишга масъул мутахассислар, туман «Сув етказиб бериш хизмати» мутахассислари иштирокида тадбир ўтказилди....
Қоракўл туманидаги “Қоракўл Кумуш калава” МЧЖ экин майдонларида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, обиҳаётнинг беҳуда йўқотилишининг олдини олиш ҳамда замонавий сув тежовчи ва сув ўлчаш воситаларидан фойдаланиш, истеъмолчилар ўртасида сув ресурслари тақсимотини адолатли ташкил этишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди....
Сув йилдан йилга танқис бўлиб бормоқда, унга талаб ҳам ортаяпти. Бундай вазиятда сув йўқотилишларини камайтириш, тежамкор технологиялар жорий этишни кенгайтириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар юртимизда жадал босқичга кирган....
Жорий йилнинг 31 январь куни Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев Андижон вилоятига сафари чоғида Олтинкўл туманидаги “Бахт” насос станциясини бориб кўрган эди. Кузги-қишки чора-тадбирлар бўйича олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз эътирозларини билдириб, насос станцияси раҳбарини огоҳлантирган эди....