«Сурхон-Шеробод» ирригация тизими бошқармаси тасарруфида вилоятнинг 10 та тумани далаларини обиҳаёт билан таъминлайдиган ўттизта йирик каналлар мавжуд бўлиб, ҳар бир канал бошлиқлари ва мироблар ташаббуси билан ушбу суғориш тармоқлари ҳимоя ҳудудига ҳар хил мевали-манзарали дарахт ниҳоллари ўтқазилмоқда. ...
Айни кунда “Очиқ бюджет” лойиҳасининг дастлабки босқичига мувофиқ, Пешку туманидаги “Шавгон” ариғининг 2 километр қисми ўзанини бетонлаштириш ташаббуси илгари сурилган....
Жорий йилда Мирзачўл туманида 13 минг 700 гектар ғалла майдонини ёмғирлатиб суғориш усулида парвариш қилиш кўзда тутилган. Бу ишни амалга ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда. ...
Аму-Сурхон ИТҲБ Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни жорий этиш бўлими томонидан Қумқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ идорасида семинар ўтказилди. Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув ҳисоб-китобини юритишда рақамли технологияларни кенг жорий этиш билан боғлиқ қатор вазифалар белгиланганлиги тушунтирилди....
Чапқирғоқ Амударё иррригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходимлари “Мозийга саёҳат” дастури доирасида Урганч давлат университети ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига экскурсия уюштиришди....
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Жиззах вилояти сув хўжалиги тизимида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишларида иштирок этди....
Жорий йилнинг 29 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги галдаги вазифалар, янги ташаббуслар муҳокама қилинган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида кўчат экиш бўйича “Долзарб 10 кунлик” эълон қилинди....
Бугун Бухоро туманидаги «Панжа» сув тақсимлаш иншоотида Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев вилоятдаги сув хўжалиги тизими ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари билан учрашди. Унда куз-қиш мавсумида вилоят сув хўжалиги тизимида амалга оширилган ишлар, жумладан, ирригация-мелиорация иншоотларини таъмирлаш-тиклаш, канал ва ариқларни бетонлаштириш, сувдан самарали фойдаланиш, ёрдамчи хўжаликлар фаолияти ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий муҳокама этилди. Бу каби тизимда муҳим аҳамият касб этадиган масалаларда йўл қўйилган камчилик ва эътиборсизликлар танқид қилинди....
Юртимизда бошқа ардоқли дарахтларимиз каби терак экиш ва уни праваришлаш борасида ҳам қадимдан катта тажриба тўпланган. Қишлоқдаги ҳар бир хонадонда осмонга бўй чўзган тераклар шовуллаб ўсиб, ҳавонинг софлигига рағбат бағишлагани ҳолда кўп йилдан сўнг янги уйлар ёғочини таъминлашга хизмат қилган. Терак барча турдаги дарахтлар орасида энг яхши ҳаво тозаловчи ҳисобланади....
Баҳор – экин-тикин учун энг қулай мавсум. Бу фаслда экилган ҳар бир кўчат униб кетади. Шу боис ҳам боғбонлар азалдан кўкламни орзиқиб кутишган....