Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг бажарилиши, муаммолари ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди....
Сувчилар азалдан кўчат экиб, боғ яратишни савобли юмуш ва эзгу иш деб билади. Япроқлар сарғайиб дарахтлар уйқуга кета бошлаган шу кунларда кўчат экиш айни фурсат. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги барча ташкилотлар ва туман ирригация бўлимлари томонидан жойларда кўчат экиш ишлари фаол ташкил этилмоқда. Кичик насос станциясидан тортиб йирик сув омборлари атрофи, ички ариқ ёқаларидан тортиб туманлараро каналлар бўйлари яшил ҳудудга айлантирилмоқда....
2023 йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 85-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон делегациялари, комиссиянинг ижро этувчи органлари ҳисобланган “Амударё” ва “Сирдарё” ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари, шунингдек, комиссия котибияти ва Илмий-ахборот маркази раҳбарлари иштирок этди....
Сурхондарё вилояти сув хўжалиги ташкилотлари орасида энг кўп мутахассис ишлаётган жамоа бу – Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасидир. Насос станцияларида жами 1134 нафар киши меҳнат қилаётир....
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Корея Республикаси атроф-муҳит вазири Хан Хва Джин хоним бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди....
Тошкент вилоятида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда сел-тошқинларнинг олдини олиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, жорий йилда сел-тошқинларнинг олдини олиш мақсадида 4 та объект учун 4 млрд. сўм маблағ ажратилди. Йил якунига қадар 2 дона объект фойдаланишга топширилиши режалаштирилган....
Бувайда туманида ўтказилган семинарда учта масала муҳокама этилди. Дастлаб “Михчагар” коллекторини тизимли таъмирлаш-тиклаш масаласи кўриб чиқилди. “ДАНҒАРАМАХСУССУВПУДРАТ” МЧЖ бош пудратчи бўлган ушбу объектдаги қурилиш-монтаж ишлари учун жами 2 238,811 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, 57 километр коллектор тармоқларини ҳамда 2 дона гидротехника иншоотини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш белгиланган. Жорий йилнинг 1 октябригача 1 086,532 миллион сўмлик ишлар бажарилган....
Қуйи Сирдарё ИТҲБда ўтказилган семинарда вилоят сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қора ва рангли метал парчаларини топширишнинг бугунги ҳолати таҳлил қилинди....
Мирзаобод туманидаги Д-12 каналининг реконструкцияси жараёнларининг боришини ўрганиш мақсадида ушбу объектда семинар ташкил этилди. Унда “Сирдарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси, пудратчи ташкилот “PROMTEXSERVISSPESMONTAJ“ МЧЖ вакиллари ва туман ирригация бўлими ходимлари иштирок этди....