Мирзаобод туманидаги Д-12 каналининг реконструкцияси жараёнларининг боришини ўрганиш мақсадида ушбу объектда семинар ташкил этилди. Унда “Сирдарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси, пудратчи ташкилот “PROMTEXSERVISSPESMONTAJ“ МЧЖ вакиллари ва туман ирригация бўлими ходимлари иштирок этди....
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Қорақалпоғистон Республикасидаги Беруний сув хўжалиги ва мелиорация коллежига ташриф буюрди....
“Сурхондарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси томонидан “Олтинсой туманидаги “Хидиршо” ва “Обшир” маҳаллалар фуқаролар йиғинлари марказига “Ҳазорбоғ” каналидан секундига 250–300 литр сув чиқариш қувватига эга янги насос станцияси қуриш” объектида семинар ўтказилди....
Ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича галдаги семинар Сариосиё тумани ирригация бўлимида ўтказилди. Семинарда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида сув хўжалигини рақамлаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди....
“Исфайрам-Шоҳимардон” ирригация тизими бошқармасининг “Фарғона” гидроучасткасида ёрдамчи хўжалик ишлари яхши ташкил қилинган. Участканинг 10 сотих ерида мевали боғ, 6 сотих ерида резавор ўсимликлар, 4 бош қўй, 20 бош парранда парваришланяпти....
Бугун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида тизим ташкилотлари ходимлари ўртасида ўтказилган “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишида гендер тенглиги фаоли” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди....
Хитойлик донишмандлардан бири “Кўчат экиш учун энг яхши пайт йигирма йил олдин ўтиб кетган. Кейинги яхши пайт — ҳозир” деган эди. Аслида кўчат экиб боғ яратиш вақт танланмайди, қанча эрта бўлса шунча фойда. Давлатимиз раҳбари «Яшил макон» кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кузги кўчат экиш мавсумини эълон қилди. Унга кўра мамлакатимизда 25 октябрдан 1 декабргача кузги дарахт экиш мавсуми доирасида 85 млн. туп кўчат қадаш режалаштирилмоқда....
Бухоро туманида 2024 йил ҳосили учун 5 минг гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган. Ғалла майдонларининг 850 гектарига ёмғирлатиб суғориш ускуналарини ўрнатиш кўзда кутилган....
Сувни тежаш ва ундан самарали фойдаланиш бугун ҳам деҳқоннинг, ҳам сувчининг олдида турган энг долзарб вазифа десак муболаға бўлмайди. Зотан оби ҳаётга талаб кундан кунга ортиб бораётган бир пайтда сув мавзуси ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан оқиб ўтувчи “Жўн” каналининг ПК-438+00 қисмида бўлиб ўтган амалий семинарда шу ҳақда сўз борди. Унда Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, туман бўлимлари мутахассислари ҳамда фермерлар иштирок этди....
«Сувхўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси жамоаси ирригаторлар, канал бошлиқлари ва насос станциялари томонидан суғориш тармоқларига етказиб берилаётган обиҳаётдан жойлардаги истеъмолчилар қандай фойдаланаётганини мониторинг қилиш мақсадида рейд ўтказишаяпти. Ходимларимиз Шеробод туманига бориб, истеъмолчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори талабларининг бажарилиши ўрганилди....