Халқимизда “Сув зар – сувчи заргар”, деган нақл бор. Заргарона маҳорат билан сувдан унумли фойдаланиш орқали сувчиларимиз мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги ва халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар....
2030 йилга бориб юртимизда сув танқислиги 15 миллиард куб метрга етиши прогноз қилинаяпти. Давлатимиз раҳбари жорий йил 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Йиғилишда келгуси йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилиши таъкидланди. Сувни тежашда энг муҳим вазифалардан бири – бу канал ва ариқларни бетонлаштириш ҳисобланади....
Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимида яна битта янгиликка қул ўрилиб, Айдар-Арнасой кўллари тизимида сув сатҳини кескин тушиб кетишини олдини олиш, кўл сувининг минерализациясини янада яхшилаш, балиқчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Мирзаобод туманидаги "Сардоба" коллекторида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди....
Мавжуд экин ерларининг барчаси насослар ёрдамида, яъни, катта маблағ, ишчи кучи ва электр энергияси эвазига суғориладиган Бухоро вилояти учун сувнинг ҳар бир қатраси ҳисобли бўлмоғи лозим. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ҳам воҳада сувдан самарали фойдаланиш талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбари бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади....
Сув – ҳаёт манбаи! Бу улуғ неъматни ота-боболаримиз азалдан эъзозлаб, ҳар томчисидан оқилона фойдаланишни қадрият даражасига кўтаришган. Барча неъматларнинг ҳисоби бўлганидек, оби ҳаётнинг ҳам ўлчови бор!...
Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бошқа масалалар қатори келгуси йилнинг “Каналларни бетонлаштириш бўйича зарбдор йил” деб эълон қилинганлиги Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизим ташкилотлари мутахассисларини янгича тартибда ишлаш, мавжуд суғориш тармоқларини бетонлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирларини излашга даъват этмоқда....
Сув бу бебаҳо неъмат ва ундан тўғри фойдаланиш, уни исроф қилмаслик ҳар бир фуқаронинг бурчидир....
Жорий йилнинг 23–24 ноябрь кунлари Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Андижон ва Фарғона вилоятларига медиа-тур уюштирилди. Унда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси дастур менежери Александр Зенебе, лойиҳа экспертлари, республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашди....
Марказий Фарғона чўлининг қоқ ўртасига жойлашган Улуғнор туманида экин майдонларини соғломлаштиришда ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, тупроқ шариотидан келиб чиққан ҳолда пол ёки чуқур пушта олинади ва шундан сўнг сувга тўйинтириш бошланади....