Сурхондарё вилоятида 2023 йили ажратилган жами 120 966,3 миллион сўм лимит ҳисобига 45 та ирригация ва мелиорация объектларида(25 та йилдан йилга ўтувчи, 20 та янгидан бошланувчи) қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мелиоратив тармоқларни тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди ва ҳамон бу юмушлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрдаги тегишли қарорига асосан жами 19 та (17 та ирригация, 2 та мелиорация) объектларга 53 938,3 миллион сўм ( хусусан, ирригация объектлари учун 49 417,5 миллион, мелиорация объектлари учун 4 520,8 миллион сўм) лимит берилган бўлиб, кенг ҳажмли ишлар уддаланиши кўзда тутилганди. Йил охиригача 46 877,2 миллион сўм ўзлаштирилиб, 6,6 километр узунликда каналлар, 2,4 километр лоток тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш, 20 дона суғориш қудуқларини барпо этиш, 6 дона гидротехник иншоотларни сел-тошқин сувларидан ҳимоялаш, 0,050 километр қирғоқ ҳимоя ишлари адо этилди. Жами 11 та объектда қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунига етказилиб, фойдаланишга топширилиши туфайли 262 гектар ер қайта фойдаланишга киритилди. Шунингдек, 541 гектар янги боғлар бунёд қилинди ва 14524 гектар ер кафолатли сув билан таъминланди. 2024 йилда қолган объектлардаги ишларни давом эттириш белгиланган....
Канал ва ариқларни бетонлаштирилиши натижасида сувдан фойдаланиш коэффициенти 90–95 фоизгача ошиб, йўқотишларнинг олди олинади. Бу борада Қашқадарё вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда....
Жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев бошчилигидаги вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотларининг 100 нафардан кўпроқ раҳбар-ходимлари Ўзбек Миллий академик театрига “Юлдузли тунлар” спектакли томошасига боришди....
Аму-Сурхон ИТҲБда ўтказилган семинарда бошқарма мутасаддилари, тизим ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди. Тадбирда жойларда носуғориш мавсумидан фойдаланиб, ички суғориш тармоқларини лойқа ва чиқиндилардан тозалаш, шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларини ҳомийликка жалб этган ҳолда бетонлаштиришни сифатли амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди....
Президентимизнинг топшириқларига асосан сув хўжалигида “Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Косон туманидаги 103 км хўжаликлараро ва магистирал каналларни ҳамда 160 км ички хўжалик каналлари ва фермерлар ер ариқларини бетонлаштириш режалаштирилган....
Аму-Сурхон ИТҲБ тасарруфидаги барча суғориш тармоқлари ва мелиорация объектларини тозалаш ҳамда таъмирлаш ишларида жами 64 дона, шу жумладан, 18 дона экскаватор, 7 дона бульдозер, дона ҳар хил русумли трактор, 8 дона юклагич экскаватор, бир неча тройлер, 9 дона самосвал ва бошқа механизмлардан фойдаланиб келинаётир. Ҳавза бошқармаси бўйсунувидаги 4 та техника саройида меҳнат қилаётган 130 нафар ходим-механизаторлар техника ва механизмларнинг доимий ишлаб туриши, уларни таъмирлаш-бутлаш, буюртмачилар талабини бажариш борасида бор маҳоратларини сафарбар қилишаётир....
Президентимиз ташаббуси билан “Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилингандан буён республикамизнинг барча ҳудудларида суғориш канал ва ички ариқларни бетонлаштириш ишлари олиб боришга жиддий киришилган. Бу ишлар натижасида оқар сувларнинг ортиқча сингишига барҳам берилади....
Кейинги йилларда иқлим ўзгаришлари сабабли сув ресурслари миқдори тобора камайиб бораяпти. Лекин сув кам, деб қараб туриб ҳам бўлмайди. Чунки аҳолини сифатли қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш шарт ва зарур. Бепоён далалар ҳамда томорқалардаги экинлар, мевали боғлар ва токзорлардан юқори ҳосил етиштириш кўп жиҳатдан сув таъминотига боғлиқ. Шундай экан, ҳар қатра сувни қадрлаб, ундан тежаб фойдаланиш ҳаётий заруратга айланмоқда....
Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда инновацион технологияларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, тежамкор технологиялар, “Ақлли сув” ҳисоблагичлар эвазига мавжуд ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш мумкин....
Сув келтирган элда азиз, дейдилар. Савобли касбни танлаб, сувни бошқариб, юрт дастурхони тўкислигига ҳисса қўшаётган сув хўжалиги ходимларини Янги йил байрами билан самимий табриклайман....