Аму-Сурхон ИТҲБда барча тизим ташкилотлари ва туманлар ирригация бўлимлари раҳбар-ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бошқарма бошлиғи Ботир Алимов бошқарган йиғилишда Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 29 декабрь куни ўтказилган видеоселекторида белгиланган вазифалар, кўрсатиб ўтилган хато-камчиликларни бартараф этиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, 2024 йилдаги вазифалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Масъуллар зиммасига топшириқлар ижросини сўзсиз бажариш юкланди....
Фарғонада сувчилар меҳнатини қадрлашади ва зурур даражада рағбатлантиришади. Шу билан бирга вилоятда об-ҳаётнинг нақадар яшаш учун зурурлиги ва унинг қишлоқ хўжалиги ноз-неъматлари етиштиришда ўта муҳимлигини жуда яхши биладилар. Бундан буён сув тармоқларини ровонлаштириш орқали тежаб-тергаб фойдаланишга ҳар қачонгидан кўпроқ аҳамият бериш зарурлигини ҳам яхши англайдилар. Шу боисдан ҳозирги кунда каналлар, сойлар, катта ариқларни бетонлаштиришга киришдилар. Туманларга борилса ирригация тизим бошқармаларининг ғайрат билан иш бошлаганини кўрган киши иншоотларда, ирригация ва мелиорация тармоқларида бугунги кун кўзи билан қаралса меҳнат симфонияси баралла янграётганидан кўнгил ёришади....
Томонлар дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштиришга келишиб олдилар....
Маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда музейларнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Зеро, музейларда сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса ёшлар қалбида ота-боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотиш билан бирга, уларда шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғусини ҳам шакллантиради....
Бухоро вилоятида мавжуд гидроиншоотлар – насос станциялари, сув омборлари, канал ва коллектор тармоқларини модернизация қилиш ва ўтказувчанлигини ошириш орқали сувни тежаш, обиҳаётни етказиб бериш сарф-харажатини қисқартириш бўйича амалий саъй-ҳаракат жадал давом эттирилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Каналларни бетонлаштириш бўйича зарбдор йил”да йирик каналлар ва ички тармоқларни бетон қопламага ўтказиш бўйича аниқ манзилли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, рўёбга чиқарилмоқда....
Уйингизга меҳмон келаётганидан хабар топсангиз, албатта, уй-жойни, ҳовлингизни ва теварак-атрофни тозалаш, супириш, тартибга келтиришга киришасиз. Яқин кунларда юртимиздаги ҳар бир хонадонга, ҳар бир ташкилот ва корхоналарга азиз «меҳмон» – Янги йил ташриф буюради. Шу муносабат билан Аму-Сурхон ИТҲБ таркибидаги бошқа ташкилотлар сингари «Сурхон-Шеробод» ирригация тизими бошқармасига қарашли «Жарқўрғон» сув тақсимлаш иншоотида теварак-атрофни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда....
Халқимизда “Сув келтирган элда азиз”, деган ажойиб нақл бор. Ҳаво ҳарорати совуқлигига қарамасдан, мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, беҳуда йўқотилишининг олдини олишда бетонлаш ишлари муҳим ўринда туради. Шуни инобатга олган ҳолда Фарғона вилоятида ҳам бу борадаги ишларга алоҳида эътибор берилмоқда. ...
Сув хўжалиги соҳасида Туркия давлати билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ушбу мамлакатнинг “Akplast”, “Acar MAK-SAN”, “Ardent plastik”, “Agro new drip” каби йирик корхоналари томонидан Ўзбекистонда сув тежовчи технологиялари учун полиэтилен қувурлар, томизғичли ленталар, насос ва фильтр қурилмалари ҳамда турли хилдаги фитинглар ишлаб чиқарилмоқда....
Қашқадарё вилоятида сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги 256 та 2 476 км магистрал ва хўжаликлараро каналлар бўлиб, шундан ушбу каналларнинг 1 502 км қисми бетонлаштирилган....
Президентимиз жорий йилнинг 16–17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳадаги каналларнинг катта қисми тупроқ ўзанли бўлганлиги туфайли оқиб турган обиҳаётнинг 35 фоизигача йўқотилаётганлигини таъкидлаб, каналларни бетонлаштириш юзасидан дастур тайёрлаш ва ишларни жадаллаштириш топшириғини берганди. Топшириқлар ижросини таъминлаш учун бугун воҳадаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш бўйича сезиларли юмушлар бажарилаётир....