Ҳар қатра сувни тежаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш талаби қўйилаётган бугунги кунда истеъмолчиларга етказиб бериладиган обиҳаётнинг аниқ ҳисоб-китобини юритишда замонавий сув ўлчаш асбобларининг аҳамияти катта. Шу боис суғориш тармоқларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда сув ҳажми ва сарфини онлайн тарзда ҳисобини олиб борадиган «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатишга эътибор кучайтирилмоқда. Бу борада Ангор тумани «Сув етказиб бериш» давлат муассасаси жамоаси ҳам сезиларли ишларни амалга оширмоқда....
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги бўлган, Ш.Рашидов тумани ҳудудида жойлашган “Яшил воҳа” насос станцияси 2023 йилнинг сўнгги ойларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида хусусий тадбиркор бошқарувига ўтказилди....
Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтган навбатдаги cеминарда воҳа сув хўжалиги тизимининг истиқболини белгилайдиган бир қатор масалалар муҳокама этилди. Жумладан, “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Бундан ташқари, бошқармава унинг тасарруфидаги ташкилотларга замонавий билим ва кўникмага эга бўлган олий маълумотли кадрларни жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва касбий малакаларини ошириш, соҳада амлага оширилаётган ишларнинг тарғиботини самарали йўлга қўйиш каби масалалар кўриб чиқилди....
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида туман ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаларини ташкил этиш каби вазифалар белгилаб берилган. Айни кунларда бу борада Тошкент вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда....
Қоракўл тумани аҳолиси ўртасида эртанги қовоқ етиштириш ва унинг ҳосилидан яхшигина даромад олиш жуда оммалашган. Жорий йилда бу тажрибани туман сувчилари ҳам сув иншоотлари атрофидаги экин ерларида синаб кўришни ният қилишган. Шу мақсад йўлида ҳозиргача амалга оширилган ишлар таҳсинга лойиқ....
Бугунги кунда сув хўжалиги ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш, гидротехник мутахассисларни доимий равишда замонавий технологиялар асосида билим ва малакаларини ошириб бориш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. “Паркент-Қорасув” ирригация тизими бошқармаси томонидан уюштирилган ўқув курсида ана шу мақсад кўзда тутилган....
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Беруний туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ва сув истеъмолчилари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди....
Бугун Сув хўжалиги вазирлигида “Сувчилар мактаби” лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Президентимиз ташаббуси билан соҳада кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётганини эътироф этди....
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Янгийўл туманида жойлашган “Шўралисой” насос станциясида ўқув семинари ўтказилди....
Норин-Қорадарё ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан 2024 йил 2 февраль куни Булоқбоши туманида жойлашган “ЖФК-1” насос станциясида “Електр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини таъмирлаш” мавзусида семинар ўтказилди....