Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Риштон туманида жойлашган “Сариқўрғон” насос станциясида ўқув-семинар ташкил этилди....
Бугун Сув хўжалиги ёшлари ҳамда “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети талабалари “Тошкент” сув омборига экскурсия уюштирди....
«Тўпаланг-Қоратоғ» ирригация тизими бошқармасига қарашли Денов туманида жойлашган гидроучасткада ўтказилган семинарда ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш, «Яшил макон» умуммиллий дастури бўйича экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари парваришини ташкил этиш, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенгроқ оммалаштириш мақсадида матбуот хизмати билан алоқани мустаҳкамлаш, сувчиларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг вилоят, республика, дунё янгиликларидан хабардор бўлиши учун нашрларга обуна масалалари муҳокама этилди....
“Ишонч” газетасининг 2024 йил 18 январдаги 10-сонида эълон қилинган “Қош қўяман деб, кўз чиқармайлик ёхуд сув йўлларини бетонлаштириш ишлари қанчалик оқилона бажарилмоқда?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат...
Аму-Сурхон ИТҲБ маъмурий биносида тизимдаги барча ташкилотлар ва туманлар ирригация бўлимлари бош ҳисобчилари ҳамда ҳисобдор шахслар иштирокида сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш, ривожлантириш жамғармаларига маблағ тушириш мавзусида семинар ўтказилди....
Бухоро воҳасининг экин ерларини сув билан таъминлашда насос станциялари муҳим ўрин тутади. Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси ихтиёрида 38 та насос станциялари мавжуд. Улар ёрдамида туманлараро ва хўжаликлараро каналларга оби ҳаёт етказиб берилади. Насос станцияларини ишчи ҳолатида сақлаш, насос агергатларини ўз вақтида таъмирлаш, сув иншоотларини бир маромда ишлатиш билан бир қаторда уларнинг фаолияти учун белгиланган ресурслардан, хусусан, электр энергиясидан тежамкорлик асосида фойдаланиш, ресурстежамкор ускуналардан кенг фойдаланиш борасидаги ишлар сув ҳўжалиги вазирлигининг ирригация ва мелиорация тадбирлари ишчи гуруҳи ва бошқарма техник муҳандислари томонидан доимий назоратга олинган....
Бухоро вилоятида вегетация мавсумигача 43,4 километр узунликдаги хўжаликлараро каналларни бетонлаштириш, фермер ва кластер корхоналари томонидан 2023–2024 йил кузги-қишки мавсумида сув йўқотилишининг олдини олиш мақсадида 1200 километр узунликдаги ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш режалаштирилган....
Паркент – Тошкент вилоятининг боғдорчиликка ихтисослашган тумани ҳисобланади. Унинг меваларини, айниқса шириндан-шакар узумларини тотиб кўрмаган юртдошимиз топилмаса керак. Бир сўз билан айтганда Паркент боғбонлар макони. Бу ерда сувнинг қадри баланд, чунки ҳудуд қир-адирликдан иборат. Шу боис ҳам туманда сувга эътибор доим юқори бўлиб келган....
Шўрчи туманидаги «Жўрамурот Ҳотамтой» фермер хўжалигида сув ресурсларидан мақсадли фойдаланиш, гидрометрия хизмати, сув хўжалиги махсус хизмати фаолияти, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни жадаллаштиришга бағишланган амалий семинар ўтказилди....
2023 йилда Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимидаги ташкилотлар, хусусан, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан давлат-хусусий шериклик асосида 30 та лойиҳа амалга оширилди. Жорий йилда мазкур йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш кўзда тутилган....