Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги, Бойсун туманида жойлашган «Дарбанд-2» насос станциясида семинар ўтказилди. Семинарда насос станциясидаги агрегатларнинг мавсумга қай даражада таъмирланганлиги кўздан кечирилди. Назорат-кузатув натижасида барча насос агрегатлари ва электр двигателлар маромида ишлаб тургани аниқланди. Жамоа аъзоларига электр энергияси нархи қимматлашгани, бунинг учун лимит бўйича ажратилаётган электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва тежаш зарурлиги тушунтирилди. Агрегатларни ҳуда-беҳуда ишлатмаслик, насос станцияси ички ва ташқи қисмини ёритишда энергия тежамкор лампаларни ўрнатиш, агрегатларни режим бўйича ишлатиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди....
Қоракўл туманидаги 29 минг гектардан ортиқ экин ерлари “Қоракўл” насос станция ёрдамида етказиб бериладиган сув билан обиҳаётга қондирилади. Бугун мазкур сув иншоотида 27 нафар ишчи ва техник ходимлар фаолият олиб боради. Улар истъмолчилар учун сув таъминотининг барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда насос станцияси атрофидаги 50 сотихдан ортиқ экин ерларида самарали фойдаланиш ҳамда иншоот ён-атрофини обод гўшага айлантириш мақсадида ҳам ибратли ишларни амалга оширишмоқда. Айни кунларда бу ерда 3 сотихли иссиқхонада лимон, яна шунча майдондаги иссиқхонада эса помидор етиштирилмоқда. Шунингдек, экин ерларига турли хил сабзавот ва полиз экинлари ҳам экилган. Бундан ташқари бу ерда курка парваришлаш борасида ҳам катта тажриба тўпланган....
Сурхондарё вилоятидаги сув хўжалиги объектларини хусусий шериклар бошқарувига бериш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021–2022 йилларда жами 3 та лойиҳа битими расмийлаштирилиб, уларга асосан 2 та насос станцияси ҳамда 2 та мелиоратив тик қудуқ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий шериклар бошқарувига ўтказилганди....
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Жиззах вилоятида фаолият юритаётган “Насосчилар чорваси” МЧЖ ўртасида имзоланган битимга биноан “Зарбдор-1”, “Зарбдор-2” ва “Оқбулоқ” насос станциялари бундан 3 йил аввал давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташаббускор тадбиркор тасарруфига ўтган эди....
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари энергетика бошқармаси тасарруфидаги “Ёйилма” насос станциясида ташкил этилган семинарда ажратилган электр энергия лимитига қатъий риоя қилиш, электротежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолда сақлаш, иншоот ҳудуди ва атрофини ободонлаштириш масалалари кўриб чиқилди....
Бўка Тошкент вилоятининг сув етиб бориши қийин бўлган туманлардан бири ҳисобланади. Буни яхши билган деҳқонлар кам сув сарфлаб мўл ҳосил етиштириш учун сув тежовчи технологиялардан унумли фойдаланишни кўзлашмоқда. Жорий йил ҳосили учун туманда 1200 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини татбиқ этиш режалаштирилган. Бугунги кунда “Suvkredit.uz» электрон платформаси орқали 31 та фермер хўжалиги 852 гектар майдонга ушбу технологияни жорий этиш маысадида ариза топширган бўлса, ҳозирда уларнинг 27 нафарига қарийб 10 млрд. сўм кредит ажратилиб, қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган. Айни пайтда “AQLLI SERA”, “MAXSUS SUV XIZMATI”, “VOBKENT TOMCHI” МЧЖлар қурувчилари томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиш учун қурилиш-монтаж ишларини бажаришмоқда....
Термиз муҳандислик технология институтида бошқа соҳалар каби ирригация ва мелиорация мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Жумладан, Қурилиш факультетининг сув хўжалиги ва мелиорация, гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш, ирригация тизимларида гидротехника объектлари таълим йўналишларида 150 нафардан зиёд ёш таҳсил олмоқда....
Сариосиё тумани деҳқонлари сув етиб бориши мушкул, энг охирги қулоқ ҳисобланадиган далаларида ҳам мўл ҳосил етиштириш чораларини излашмоқда. Улар кам сув билан ҳам юқори ҳосил етиштириш учун сув тежовчи технологиялардан унумли фойдаланишни кўзлашмоқда. Мутахассис ва деҳқонлар маслаҳатлашувидан кейин сув таъминоти оғир ҳудудлардаги 347 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этишга қарор қилинди. «Suvkredit.uz» электрон платформаси орқали 12 та фермер хўжалиги ариза топширган бўлса, ҳозирча уларнинг 64 гектар даласи учун 924 миллион сўм кредит ажратилди. Қолган фермерларга ҳам кредит ажратилиши учун банк ходимлари билан биргаликда ҳаракат қилинаяпти. Айни пайтда «Ardent plastik Tashkent», « Dual Sulame Group» МЧЖлар қурувчилари томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиш учун қурилиш-монтаж ишларини бажаришмоқда....
Нишон туманининг “Самарқанд”, “Ҳамза” ва “Гулистон” ҳудудларида ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашганлиги, ушбу ерларга хизмат кўрсатувчи коллектор-дренаж тармоғини етарли эмаслиги туфайли қониқарсиз ҳолатда эканлиги аниқланган....
Сўнгги вақтларда дунёда талафотли сел-тошқинлар сони ортаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Қардош Қозоғистонда кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлди. Россияда сув тошқинлари 16 мингдан зиёд уйга зиён етказгани хабар қилинмоқда. Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани ҳақида фикрлар билдирилаяпти....