Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратига 2023 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг ўрганиб чиқилгани ва натижадорлиги ҳақида
МАЪЛУМОТ
Вазирликда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро мониторингини water.ijro.uz электрон дастуридан фойдаланган ҳолда юритиш ва назорат қилиш, ҳайъат, марказий аппарат йиғилишларида вазир ва ўринбосарлар ҳузурида мунтазам равишда муҳокама қилиниши тизимли равишда давом эттирилмоқда.
2023 йил март ойида Адлия вазирлиги қошидаги Юристларни малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда вазирликнинг мурожаатлар билан ишлашга масъул 2 нафар ҳамда ҳудудлардаги тизим ташкилотлардан 13 нафар ходимлар махсус ўқув курсида ўқитилиб, сертификатлар олди. Шу билан бирга, апрель ойида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкиллаштирилган малака ошириш дастурида вазирликнинг 5 нафар ходими фаол иштирок этиб, керакли кўникмаларга эга бўлишди.
Вазирликка 2023 йил давомида турли манбаалар орқали 3079 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушди. 2022 йилнинг шу даврида вазирликка фуқаролардан жами 2702 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, сув танқислиги сабабли суғориш суви масласида мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 377 тага ошиб, бу 12 фоизни ташкил этди.
3079 та мурожаатдан 278 та (9%)си вазирлик ваколатидаги масала бўлмаганлиги сабабли тааллуқлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идораларга йўналтирилган бўлиб, 3 та (0,9%) мурожаат юзасидан аноним ҳамда 43 та (1,4%) мурожаат юзасидан кўрмасдан қолдириш хулосалари қабул қилинган. Жорий йил 29 декабрь ҳолатига 14 та (0,6%) мурожаат ўрганиш жараёнида.
Вазирлик ваколати доирасида ўрганилиб, ҳал этилган 2741 та (89%) мурожаатдан 1786 таси (65%) ижобий, қолган 955 таси (35%) юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Мурожаатларни ўрганиш жараёнида Қонун ва норматив ҳужжатларда белгиланган муддатлар бузилишига йўл қўйилмаган.
2023 йил давомида вазирликка жисмоний шахслардан 2930 та (95%) ҳамда юридик шахслардан 149 та (5%) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 2132 таси (69%) электрон, 371 таси (12%) ёзма ҳамда шахсий қабулларда 72 таси (2,3%) қабул қилинган бўлса, сайёр қабулларда 385 та мурожаат ва 504 та (16,3%) оғзаки мурожаат келиб тушган.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил учун тасдиқланган Сайёр қабуллар жадвалига асосан вазирлик раҳбариятининг ҳудудларда 13 маротаба сайёр қабули ташкил этилиб, жами 385 нафар жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакиллари қабул қилинган. 2022 йилнинг шу даврида 19 маротаба, яъни 367 нафар фуқаронинг қабули ташкил этилган бўлиб, 5% кўпайган.
Вазирликка келиб тушган мурожаатлар йўналишларга бўлиб ўрганилганда суғориш суви масаласида – 1520 та (55,5%), ирригация, мелиорация масаласида – 759 та (28%), насос станциялари масаласида – 211 та (7,6%), ижтимоий масалаларда – 177 та (6,5%), қурилиш масаласида – 113 та (4%), сув тежовчи технологиялар масаласида – 101 та (3,7%), раҳбар ходимлар хати-ҳаракати юзасидан – 82 та (3%), инвестиция масаласида – 16 та (0,6%)ни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Қорақалпоғистон Республикасидан – 147 та (4,7%), Андижон вилоятидан – 136 та (4,4%), Бухоро вилоятидан – 374 та (12,1%), Жиззах вилоятидан – 132 та (4,3%), Қашқадарё вилоятидан – 470 та (15,2%), Навоий вилоятидан – 76 та (2,4%), Наманган вилоятидан – 244 та (8%), Самарқанд вилоятидан – 197 та (6,3%), Сирдарё вилоятидан – 146 та (4,7%), Сурхондарё вилоятидан – 445 та (14,5%), Фарғона вилоятидан – 301 та (9,8%), Хоразм вилоятидан – 104 та (3,3%), Тошкент вилоятидан – 267 та (8,6%), Тошкент шаҳридан – 33 та (1%), чет элдан 7 та (0,2%) мурожаат келиб тушган.
Жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўлими