Сув хўжалиги тизимини рақамлаштириш борасида 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот
Ҳисобот даврида вазирлик тасарруфидаги 5 162 дона сув ўлчаш постларига “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш белгиланган бўлиб, амалда 2 229 дона (43%) қурилмалар ўрнатилган. Шунингдек, Фарғона вилоятида
1 та йирик сув хўжалиги объектини бошқариш тўлиқ автоматлаштирилган.
Йиллик 253 дона насос станциясига сув миқдорини онлайн назорат қилиш қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, амалда 11 та насос станциясига ўрнатилган ёки режа 4 фоизга бажарилган.
1 080 дона мелиоратив кузатув қудуқларига сизот сувлари сатҳи ва минераллашганлик даражасини онлайн мониторинг қилиш қурилмалари ўрнатилиб, бу борадаги режа 51 фоизга бажарилган.
Ахборот-коммуникация ва рақамли
технологияларни ривожлантириш бўлими
Сув хўжалиги тизимини рақамлаштириш борасида 2023 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сонли қарорига асосан, 2021–2023 йилларда республикамиз бўйича 18 576 та объектда сув ресурсларини “онлайн” режимда мониторинг қилувчи “Ақлли сув”, 1 688 та насос станцияда сувни “онлайн” режимда мониторинг қилиш қурилмаларини ўрнатиш, 6 172 та мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш ҳамда 60 та сув хўжалиги объектларини бошқаришни автоматлаштириш режалаштирилган.
2023 йил 13 январда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан, жорий йилнинг I чорагида 614 та “Ақлли сув” ва 525 та “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш режаси белгиланган.
Тасдиқланган режани бажариш учун I чоракда маҳаллий бюджетдан етарли маблағлар ажратилмаганлигига қарамасдан, 35 та “Ақлли сув” ва 209 та “Дайвер” қурилмалари сув хўжалиги объектларига ўрнатилган.
Ахборот-коммуникация ва рақамли
технологияларни ривожлантириш бўлими