Хорижий инвестициялар иштирокида 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Вазирлик тизимида 2023 йилда жами 125,3 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, 116,0 млн. доллар миқдоридаги хорижий кредитлар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 9,3 млн. доллар миқдоридаги кредитларни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида жами 40,49 млн. доллар, шу жумладан, 36,23 млн. доллар хорижий кредитлар (режага нисбатан 101%) ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 4,56 млн. доллар (режага нисбатан 100%) ўзлаштирилган. Жумладан:
- Осиё тараққиёт банки ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш" лойиҳаси доирасида 10,3 млн. доллар (режага нисбатан 102%);
- Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси доирасида 4,7 млн. доллар (режага нисбатан 102%);
- Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (Фаза-III)” лойиҳаси доирасида 7,7 млн. доллар (режага нисбатан 101%) ўзлаштирилган
- Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасида 12,93 млн. доллар (режага нисбатан 100%);
- Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Оролбўйи ҳавзасида иқлимга мослашган ҳолда сув ресурсларини бошқариш" лойиҳаси доирасида 0,6 млн. доллар (режага нисбатан 100%).
Сув хўжалигида хорижий инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш маркази
Хорижий инвестициялар иштирокида 2023 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Вазирлик тизимида 2023 йилнинг I чораги давомида жами 9,78 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, 7,5 млн. доллар миқдоридаги хорижий кредитлар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 2,28 млн. доллар миқдоридаги кредитларни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида жами 14,09 млн. доллар, шу жумладан, 11,81 млн. доллар хорижий кредитлар (режага нисбатан 157%) ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 2,28 млн. доллар (режага нисбатан 100%) ўзлаштирилган. Жумладан:
- Осиё тараққиёт банки ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги “Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш” лойиҳаси доирасида 4,08 млн. доллар (режага нисбатан 338%);
- Жаҳон банки иштирокидаги “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси доирасида 6,29 млн. доллар (режага нисбатан 126%);
- Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-босқич” лойиҳаси доирасида 1,16 млн. доллар (режага нисбатан 106%);
- Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (Фаза-III)” лойиҳаси доирасида 0,16 млн. доллар Саудия тараққиёт жамғармаси ҳисобидан (режага нисбатан 160%) ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 2,28 млн. доллар (100%) ўзлаштирилган.
- Осиё тараққиёт банки иштирокида “Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш” лойиҳаси доирасида 0,125 млн. доллар (режага нисбатан 125%) ўзлаштирилган.
Сув хўжалигида хорижий инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш маркази