Насос станциялари ва энергетика соҳасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Ҳисобот даврида вазирлик тизимидаги насос станциялари, уларда ўрнатилган насос агрегатлари, суғориш ва мелиоратив қудуқлар, подстанциялар, трансформаторлар ва электр узатиш тармоқларини техник соз ҳолатда сақлаш, ишончли ишлашини ҳамда уларни такомиллаштиришни таъминлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан:
- насос станцияларида 2372 дона насос агрегатлари, 1346 дона суғориш қудуқлари жорий ва тубдан таъмирланди;
- замонавий энерготежамкор технологияларни жорий қилиш мақсадида 5044 дона ёруғликдиод лампалар, 100 дона конденсатор, 69 дона частота ўзгартирувчи қурилмалар ва 86 дона қуёш батареялари ўрнатилди.
- насос станцияларда чиқарилаётган сув миқдорларини ва сарфланаётган электр энергияси назоратини инсон аралашувисиз шаффоф тарзда олиб бориш мақсадида насос станцияларга рақамлаштирилган электр ҳисоблагичлар ҳамда 1008 дона сув ўлчаш қурилмалари ўрнатилди.
2022 йилда 7150,0 млн. кВт. соат электр энергияси лимити белгиланган бўлиб, электр энергиясини тежаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, ўрнатилган замонавий энерготежамкор қурилмалар ҳисобига 6780,0 млн. кВт. соат электр энергияси сарфланди. Натижада лимитга нисбатан 370 млн. кВт. соат (296,0 млрд. сўмлик) ҳамда ўртача кўп йилликка нисбатан 744,7 млн. кВт. соат (595.7 млрд. сўмлик) электр энергияси тежалди.
Насос станциялари ва электр энергиясидан
оқилона фойдаланиш бўлими
Насос станциялари ва энергетика соҳасида 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Вазирлик тасарруфидаги насос станцияларида январь-сентябрь ойлари давомида 137 дона насослар алмаштирилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 148 дона (108%) насослар алмаштирилган. Шунингдек, электродвигателларни алмаштириш режаси 276 дона бўлиб, амалда 286 дона (104 %) электродвигателлар ўрнатилган.
Сув хўжалиги тизимида электр энергияси истеъмолини йилдан-йилга камайтириш режалаштирилган. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари учун 5 879,9 млн. кВт. соат электр энергия лимити ажратилган бўлиб, амалда 5 732,07 млн. кВт. соат миқдорида электр энергия сарфланган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 206,8 млн. кВт. соат миқдорида электр энергия тежалган.
Насос станциялари ва электр энергиясидан
оқилона фойдаланиш бошқармаси
Насос станциялари ва энергетика соҳасида 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Ҳисобот даврида вазирлик тасарруфидаги насос станцияларида 88 дона насослар алмаштирилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 91 дона (103%) насослар алмаштирилган. Шунингдек, 144 дона электродвигателларни алмаштириш белгиланган бўлиб, амалда 146 дона (101%) электродвигателлар ўрнатилган.
Сув хўжалиги тизимида электр энергияси истеъмолини йилдан-йилга камайтириш режалаштирилган. Жорий йилнинг январь-июнь ойлари учун 3 480,38 млн. кВт. соат электр энергия лимити ажратилган бўлиб, амалда 3 358,53 млн. кВт. соат миқдорида электр энергия сарфланган ёки лимитга нисбатан 121,8 млн. кВт. соат миқдорида электр энергия тежалган.
Насос станциялари ва электр энергиясидан
оқилона фойдаланиш бошқармаси