ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилишда иштирок этиш;
сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва бош пудрат ташкилотларини тендер савдолари асосида аниқлашни ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштиришни назорат қилиш;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тендер савдолари асосида бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш;
лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда мажбурий тартибда қўшимча маблағлар киритилишини амалиётга жорий этиш;
лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ҳамда «Сувқурилишинвест» ДУКлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш доирасида юзага келган муаммоларни бартараф қилишга кўмаклашиш.
Белгилаб қўйилсинки, Агентлик аппарати фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро грантлар ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
сув хўжалигини объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
тасдиқланган инвестиция дастурлари ва марказлаштирилган манбаларнинг ажратилган лимитлари асосида сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқишни, экспертизадан ўтказишни ва бош пудрат ташкилотларини тендер савдолари асосида аниқлашни ташкил қилиш ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштириш;
сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил қилиш;
лойиҳа ечимларининг самарадорлигини ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ҳамда пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига амал қилишни назорат қилишни таъминлаш, шунингдек, лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг юритиш;
инвестиция дастури прогнозларини ўз вақтида ижросини, сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳаларнинг сифатли бажарилишини ҳамда якунланган ишларни белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилишни таъминлаш.
ходимларнинг умумий чекланган сони 42 та штат бирлигидан иборат Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
ходимларнинг умумий чекланган сони 17 та штат бирлигидан иборат Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
ходимларнинг умумий чекланган сони 20 та штат бирлигидан иборат Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.
Халқаро молия институтлари ёки хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳалар Агентлик ҳузурида янги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини ташкил этиш ёки мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг умумий чекланган сонига белгиланган тартибда ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилади.
«Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш» ва «Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳалари бўйича — Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
«Аму-Бухоро ирригация тизимини тиклаш» ва «Навоий вилоятидаги «Навоий» ва «Учқара» насос станцияларини реконструкция қилиш» лойиҳалари бўйича — Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
«Хоразм вилоятининг Тошсақа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш», «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчигай каналлар тизимини реконструкция қилиш)» ва «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш. 3-фаза» лойиҳалари бўйича — Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
«Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари муҳандис-техник ходимлари сони ҳар йили капитал қўйилмалар ҳажмига қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда аниқлаштирилади.
Ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс марказига тегишли Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1 А-уй, А блоки (2 ва 3-қаватлар) манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин. Бунда барча коммунал ва жорий тўловлар билан боғлиқ харажатлар лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 январь,
45-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 45-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ва буюртмачи функциясини бажарувчи ҳудудий «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда «Сувқурилишинвест» ДУК деб аталади) фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, қисқартирилган номи — Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Агентство по реализации проектов в сфере водного хозяйства при Министерстве водного хозяйства Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство по реализации проектов в сфере водного хозяйства;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Agency for Implementation of water sector projects under Ministry of Water Resources of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Agency for Implementation of water sector projects.
2-боб. Агентлик тузилмаси
марказий аппарат;
«Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари;
Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;
лойиҳани амалга ошириш бўйича янгидан ташкил қилинадиган бошқа гуруҳлар.
3-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилишда иштирок этиш;
сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва бош пудрат ташкилотларини тендер савдолари асосида аниқлашни ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштиришни назорат қилиш;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тендер савдолари асосида бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш;
лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда мажбурий тартибда қўшимча маблағлар киритилишини амалиётга жорий этиш;
лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ҳамда «Сувқурилишинвест» ДУКлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш доирасида юзага келган муаммоларни бартараф қилишга кўмаклашиш.
а) сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:
Вазирлик ва унинг тизимдаги сув хўжалиги ташкилотлари билан биргаликда жойларда сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганишда иштирок этиш;
сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилиш ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;
сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тақдимотларида ҳамда уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
б) сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилишда иштирок этиш соҳасида:
Вазирлик ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш юзасидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш юзасидан таклифларни таҳлил қилиш ҳамда Вазирликка хулоса тақдим қилиш;
в) сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш соҳасида:
буюртмачиларнинг сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирликка тақдим қилиш;
ушбу манзилли рўйхатларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишишда иштирок этиш;
мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда Вазирлик, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда тасдиқлаш;
г) сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва бош пудрат ташкилотларини тендер савдолари асосида аниқлашни ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштиришни назорат қилиш бўйича:
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши юзасидан бош лойиҳа ташкилотларини аниқлаш, улар билан шартномалар ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилиш;
лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тендер савдоларининг ўз вақтида белгиланган тартибда ўтказилиши ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ва молиялаштириш очилишини назорат қилиш;
д) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тендер савдолари асосида бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш соҳасида:
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг бош пудратчиларини аниқлаш юзасидан ишлаб чиқилган тендер ҳужжатлари лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда тендер комиссиясида кўриб чиқилишини ташкил қилиш;
тендер комиссияси йиғилишларининг ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмаклашиш ва белгиланган тартибда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан келишишни ташкил қилиш;
бош пудрат ташкилотларининг белгиланган тартибда аниқланиши ва тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг рўйхатдан ўтказилишини ва молиялаштириш очилишини назорат қилиш;
е) лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш соҳасида:
сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши учун тегишли давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назоратини олиб бориш бўйича тегишли шартномалар расмийлаштирилиши ва бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш;
давлат архитектура-қурилиш ҳамда муаллифлик назорати олиб борилишида аниқланган камчиликларни буюртмачилар ва бош пудрат ташкилотлари томонидан ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан назорат олиб бориш;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида пудрат ташкилотларига хориждан замонавий техника ва малакали мутахассисларни жалб қилишда юзага келадиган муаммоларни бартараф этишга белгиланган тартибда кўмаклашиш;
лойиҳалар доирасида амалга оширилган ишлар ва барча кўрсаткичлар бўйича ҳисоботларни Вазирликка ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларга, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларига белгиланган тартибда тақдим этиб бориш;
ж) илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда мажбурий тартибда қўшимча маблағлар киритилишини амалиётга жорий этиш соҳасида:
сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда мажбурий тартибда қўшимча маблағлар ажратиш ҳамда лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил қилиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирликка тақдим қилиш;
сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш, молиялаштириш ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат олиб бориш;
лойиҳа-қидирув ишлари бўйича берилган таклиф ва хулосаларни кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бош пудрат ташкилотлари томонидан кўриб чиқилишини назоратга олиш;
з) лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ҳамда «Сувқурилишинвест» ДУКлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш доирасида юзага келган муаммоларни баратараф қилишга кўмаклашиш соҳасида:
лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ҳамда «Сувқурилишинвест» ДУКлари ҳисоботлари, шунингдек, таклифлари ва мурожаатларини таҳлил қилиб бориш;
буюртмачи ва пудрат ташкилотларининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши бўйича ўқув курслари ва семинарлар ташкил қилиш;
лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ва «Сувқурилишинвест» ДУКларини малакали кадрлар билан тўлдириш ҳамда уларнинг малакасини ошириб боришни ташкил қилиш.
4-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ҳуқуқни олиш, мол-мулкка эгалик қилиш мажбуриятларини олиш ва судда даъвогар бўлиш;
сув хўжалиги қурилишига оид масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда қатнашиш, шунингдек, улар ҳақида ўз хулосаларини бериш;
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича маълумот ва материалларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, республика ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
тегишли дастурлар ва Концепциялар доирасида амалга ошириладиган сув хўжалиги қурилиши лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Вазирлик режаларини ишлаб чиқиш бўйича ўз таклифларини киритиш;
сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг юқори малакали ходимларини ҳамда мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ва «Сувқурилишинвест» ДУКлари томонидан амалга оширилаётган қурилиш лойиҳаларини бажаришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш ва масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чораларини қўллаш.
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
5-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар талабларига риоя этиш;
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари, ҳайъат қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилиш;
ўз ўринбосарлари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, сув хўжалиги қурилиши соҳасидаги иш ҳажмларидан келиб чиқиб, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ҳамда Вазирликнинг буйруқлари ва ҳайъат қарорлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентлик ходимларини, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ҳамда «Сувқурилишинвест» ДУКлари раҳбарларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Агентликда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Агентлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик ишини самарали ташкил этишнинг замонавий шаклларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул ўтказиш;
давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Агентлик бошқарма ва бўлинмалари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Агентлик ходимларини (директор ўринбосарларидан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;
ходимларнинг умумий белгиланган сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Агентлик харажатлар сметасини белгиланган тартибда тузиш ва тасдиқлаш ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш учун Вазирликка тақдим қилиш;
лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини сақлаш харажатлари бўйича штатлар жадвали ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Агентлик номидан ишонч қоғозисиз ҳаракат қилиш, унинг манфаатларини барча идоралар, бошқарув органлари, корхоналар, фирмалар ва ташкилотларда ҳимоя қилиш;
шартномаларни, жумладан ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
ишонч қоғозларини бериш, банкларда ҳисоб ва бошқа рақамларни очиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Қуйидагилар директор ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Директор вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган йўналиш бўйича таркибий бошқарма ва бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
фаолият йўналиши бўйича таркибий бошқарма ва бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган йўналиш бўйича таркибий бошқарма ва бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишининг назоратини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан мутасаддилик қилинадиган таркибий бошқарма ва бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати, Сув хўжалиги вазири ва Агентлик директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бошқарма ва бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг соҳа йўналишида профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, кадрлар захирасини шакллантириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бошқарма, бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Агентлик ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
сув хўжалиги қурилиши соҳаси фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни директорга киритиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;
давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
жумладан соҳа йўналишлари бўйича:
а) Агентлик директорининг чет эл инвестициялари ва грантлар масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари:
лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан музокараларда иштирок этиш;
инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган пудратчи ва консалтинг компанияларининг фаолиятини назорат қилиш;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи мутахассисларни вазирлик билан келишган ҳолда ишга қабул қилиш бўйича Агентлик директорига таклиф киритиш.
б) Агентлик директорининг марказлаштирилган инвестициялар масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари:
ирригация ва мелиорация тадбирлари лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида самарали инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда тармоқни ишлаб чиқариш жиҳатдан ва ижтимоий ривожлантириш учун мақбул равишда уйғунлаштиришни таъминлаш;
ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, капитал қурилишда бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига бозор тамойиллари ҳамда механизмларини жорий этиш, лойиҳа ва қурилиш ишларини бажаришга «Сувқурилишинвест» ДУКлари томонидан буюртмалар жойлаштириш, танлов ва тендер савдоларини ташкил этиш;
марказлаштирилган манбалар ҳисобидан қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳаларнинг белгиланган тартибда, танлов ва тендер савдолари асосида шартнома тузиш орқали тўлиқ бажариш шарти билан амалга оширилишини ташкил этиш;
инвестиция дастурлари доирасида амалга ошириладиган ирригация ва мелиорация тадбирлари лойиҳалари бўйича буюртмачи «Сувқурилишинвест» ДУКлари билан биргаликда тизимли равишда мониторинг олиб бориш, амалга оширилаётган ишлар ва муаммоли масалалар бўйича таклифларни Вазирлик ҳамда идораларга тақдим этиб бориш;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш;
ажратилган лимитлар асосида буюртмачилар тақдим қилган манзилли рўйхатларни, қурилишларнинг титул рўйхатларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш учун Вазирликка киритиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишда иштирок этиш;
буюртмачи ташкилотларнинг лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирликка киритиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишишда иштирок этиш;
ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал қурилишда илғор қурилиш технологияларини, янги қурилиш материалларини, асбоб-анжомларни жорий этиш ишларини ташкил этиш.
Агентлик директорининг ўринбосарлари Вазирлик ва Агентлик директори томонидан берилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирликнинг буйруқлари, ҳайъат қарорлари ижросини ташкил этиш, Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;
Вазирлик ҳайъати қарорлари, Сув хўжалиги вазири ҳамда Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, тасдиқлаш учун Агентлик раҳбариятига киритиш ҳамда уларда кўрсатилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директорнинг тегишли ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмалар ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Агентликдаги ишларнинг ҳолати, таркибий бўлинмаларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши;
Агентликда ижро интизомига сўзсиз риоя қилиниши учун жавобгар ҳисобланади.
тегишли йўналишлар бўйича топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши ва натижадорлиги;
мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича сув хўжалигини ривожлантириш вазифалари ва дастурлари самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб беради.
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари ҳамда ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича Вазирликнинг етакчи бошқарма бошлиғи лавозимига тенглаштирилади.
Агентлик ва унинг таркибидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ва «Сувқурилишинвест» ДУКларининг ҳар бири алоҳида юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўлади.
Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг раҳбарлари Вазирлик ва манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан келишилган ҳолда Агентлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
«Сувқурилишинвест» ДУКлари директорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари ҳамда Агентликнинг тавсиясига кўра, Вазирлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
8-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
ташкилотнинг иш режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳолати (Низомда белгиланган ташкилот функцияларини тўлақонли бажариш);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Президент ҳузурида ўтказилган йиғилиш баённомаларида кўрсатилган топшириқларнинг ижросини белгиланган муддатларда сифатли таъминлаш ҳолати (картотека, ҳисобот ва бошқалар);
Вазирлик буйруқлари, ҳайъат қарорлари ҳамда бошқа топшириқлар бажарилишига бўлган муносабат (ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, кўрсатмаларни сўзсиз бажариш ва ҳоказо);
Агентлик учун ажратилган бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли ва тежаб фойдаланиш;
Агентликни малакали мутахассислар билан тўлдириш, кадрлар қўнимсизлигини бартараф этиш (ходимлар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, кўп йиллик тажрибага эга соҳа мутахассисларини ишга жалб қилиш);
Агентликнинг моддий-техник базасини кучайтириш, зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳамда мавжуд техникалардан унумли фойдаланиш.
9-боб. Агентлик аппарати фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро грантлар ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
10-боб. Агентликнинг ҳисобдорлиги
11-боб. Якунловчи қоида
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 45-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг таркибига кирувчи сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ташкилот номи |
Бошқарув ходимларининг сони*, киши |
1. |
«Қорақалпоғистонсувқурилишинвест» ДУК |
35 |
2. |
«Андижонсувқурилишинвест» ДУК |
34 |
3. |
«Бухоросувқурилишинвест» ДУК |
35 |
4. |
«Жиззахсувқурилишинвест» ДУК |
31 |
5. |
«Қашкадарёсувқурилишинвест» ДУК |
34 |
6. |
«Навоийсувқурилишинвест» ДУК |
22 |
7. |
«Намангансувқурилишинвест» ДУК |
33 |
8. |
«Самарқандсувқурилишинвест» ДУК |
31 |
9. |
«Сурхондарёсувқурилишинвест» ДУК |
28 |
10. |
«Сирдарёсувқурилишинвест» ДУК |
39 |
11. |
«Тошкентсувқурилишинвест» ДУК |
30 |
12. |
«Фарғонасувқурилишинвест» ДУК |
39 |
13. |
«Питнаксувқурилишинвест» ДУК |
12 |
14. |
«Хоразмсувқурилишинвест» ДУК |
26 |
Жами: |
429 |
* Бошқарув ходимларининг чекланган сонига Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ҳар йили капитал қуйилмалар ҳажмига ҳамда объектлар сонига қараб аниқлик киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2020 й., 09/20/45/0094-сон)