ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли институционал ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилди.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификациялаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазкур соҳада бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш асосида сув хўжалиги инфратузилмасини янада яхшилашни талаб этмоқда.
Сув ресурсларини бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, ирригация ва мелиорация лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш, сув хўжалигини бошқариш соҳасида бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада илм-фанни ривожлантириш мақсадида:
а) сув хўжалиги вазири қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:
сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, сув ресурсларини бошқариш соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
2020 ― 2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепциясини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш;
2020 йилдан бошлаб сув хўжалиги ташкилотларининг сув етказиб бериш бўйича харажатларининг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш;
сув хўжалиги соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар, қарзлар ва грантлар жалб қилишни кенгайтириш орқали сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатларининг жами ҳажмидаги бюджет маблағлари улушини босқичма-босқич камайтириш;
сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига фаол кўмаклашиш, замонавий суғориш тизимларини ишлаб чиқариш қувватларини хусусий инвестициялар жалб қилиш ҳисобига кенгайтириш орқали сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда суғориладиган ерларнинг улушини суғориладиган ерлар умумий майдонининг камида 10 фоизигача етказиш;
б) вазирнинг биринчи ўринбосари қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:
сув хўжалигини институционал, техник ва технологик ривожлантириш, ушбу соҳада фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш;
сув хўжалиги объектларидаги қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш ҳисобига уларнинг таннархи пасайтирилишини таъминлаш;
сув ресурсларини бошқариш соҳасида бозор механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш орқали фойдаланиш харажатларини камида 15 фоизга қисқартириш;
сув хўжалиги соҳасидаги илмий ва илмий-техник фаолиятнинг жадал ривожлантирилишини таъминлаш, сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳисобига сув хўжалиги соҳасидаги долзарб йўналишлар бўйича камида 10 та илмий ва инновацион ишланмани амалиётга жорий этиш;
в) вазирнинг ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:
сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, илмий ишланмалар натижаларини, сув хўжалигини бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг илғор усулларини амалиётга фаол жорий этиш;
замонавий технологияларни қўллаган ҳолда сув хўжалигининг суғориш тизимларини модернизация, реконструкция қилиш ва таъмирлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали суғориш тизимларининг фойдали иш коэффициентини ҳар йили республика бўйича ўртача камида 1 фоизга ошириш;
энергия тежовчи ва энергия самарадор технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, насос станциялари иш режимини тартибга солишнинг самарали усулларини жорий этиш ҳисобига сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини камида 10 фоизга қисқартириш;
сув-туз балансини юритиш механизмларини такомиллаштириш, ер ости сувларини меъёрда ушлаб туриш, шунингдек, мелиорация ишлари самарадорлигини ошириш орқали шўрланган ер майдонлари улушини 45 фоизгача камайтириш;
сув хўжалиги объектларини бошқариш ва улардан фойдаланиш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига 300 та сув хўжалиги иншооти ва гидроузелда сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш;
сув истеъмолчилари уюшмаларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ролини ошириш, шунингдек, улар фаолиятининг молиявий барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш орқали сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини тубдан ривожлантириш.
сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни шакллантириш ва ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш орқали амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигини (кейинги ўринларда — Лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги) ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси (кейинги ўринларда — «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси) негизида «Ўзсувқурилиш» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — «Ўзсувқурилиш» АЖ) ташкил этиш, шунингдек, 1-иловага мувофиқ «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси таркибига кирувчи давлат унитар корхоналарини масъулияти чекланган жамиятларга айлантириш;
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотларининг штатлар сонини 2019 йил 1 ноябрдан 10 фоизга, 2020 йил 1 январдан қўшимча равишда 10 фоизга, шу жумладан бошқарув ходимлари сонини мазкур қарорга мувофиқ 83 бирликка босқичма-босқич мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошчилик қилади;
Лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ходимларига Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
«Ўзсувқурилиш» АЖ «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмасининг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятлар ўзгартирилаётган тегишли давлат унитар корхоналарининг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятлар устав капитали 1-иловада кўрсатилган ўзгартирилаётган давлат унитар корхоналарининг мол-мулкларини қолдиқ қийматида ўтказиш ҳисобига шакллантирилади;
«Ўзсувқурилиш» АЖ устав капитали қайта ташкил этилаётган «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмасининг мол-мулкларини қолдиқ қийматида, шунингдек, ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятлардаги давлат улушини ўтказиш ҳисобига шакллантирилади;
«Ўзсувқурилиш» АЖ устав капиталидаги акциялар давлат пакети бўйича акциядор функцияларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги амалга оширади;
қайта ташкил этилаётган «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари штатлар сони Сув хўжалиги вазирлиги тизимида сақланиб қолинади;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимининг штатлар сонини мазкур қарорга мувофиқ мақбуллаштиришдан бўшайдиган маблағлар Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкаларига 2019 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига уларнинг иш ҳақини оширишга йўналтирилади.
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Сув ресурсларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига ушбу кичик бандда назарда тутилган «Йўл харитаси»га киритилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига ўтказилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаларининг белгиланган лимитдан ортиқча электр энергияси учун тўлов харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаларининг электр энергияси истеъмоли учун фойдаланилмаган лимитидан тежаб қолинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда насос станциялари ва энергетика объектларини техник жиҳатдан ривожлантиришга йўналтирилади.
4-иловага мувофиқ ишлаб чиқариш ва фойдаланиш ташкилотлари негизида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (кейинги ўринларда — Институт) соҳага оид кафедраларининг ихтисослаштирилган синфларини жойлаштириш;
илмий ва профессор-ўқитувчилар таркибидан, лойиҳа институтлари вакилларидан, шу жумладан чет эл мутахассисларидан иборат бўлган, шунингдек, сув хўжалигида лойиҳалаштиришнинг замонавий усуллари ва стандартларига амалиётда ўқитиш учун иқтидорли талабаларни жалб қилган ҳолда Институт ҳузурида ихтисослаштирилган лойиҳа гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
а) Институт соҳага оид кафедраларининг тегишли ишлаб чиқариш ва фойдаланиш ташкилотлари негизида жойлаштирилаётган ихтисослаштирилган синфларида талабаларнинг амалий ва лаборатория машғулотларини, шунингдек, ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўташи «ишлаб чиқаришда бир кунлик машғулот» тамойили бўйича амалга оширилади;
б) Институт ҳузуридаги ихтисослаштирилган лойиҳа гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
сув хўжалиги ва аҳоли пунктлари сув таъминоти объектлари қурилиши, реконструкция ва модернизация қилинишини лойиҳалаштириш;
сув хўжалиги ва сув таъминоти соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини ва лойиҳалар амалга оширилишини илмий-техник жиҳатдан кузатиб бориш;
сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини, шунингдек, сув хўжалиги объектларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва уларни ҳисоблаш асосларини ишлаб чиқиш.
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилган ҳолда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича янгидан амалга ошириладиган лойиҳаларга кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича махсус компонент киритиш;
илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда қўшимча маблағлар киритиш амалиётга мажбурий жорий этилсин.
Белгилансинки:
ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган маблағларнинг 50 фоизи лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштиришга йўналтирилади, уларга фақат маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек, алоҳида олимлар белгиланган тартибда жалб қилинади;
ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган маблағларнинг қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Бунда мазкур маблағлар фақат сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштириш мақсадида республика таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига грантлар ажратиш учун сарфланади.
Вилоятлар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига халқ депутатлари кенгаши ва унинг доимий комиссиялари иш режаларини ишлаб чиқишда ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сув хўжалиги соҳасидаги ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотини бир йилда камида икки марта эшитишни назарда тутиш тавсия этилсин.
бир ой муддатда сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини ривожлантиришни, шу жумладан бошқарув тизимини такомиллаштириш, сув истеъмолчилари уюшмаларининг молиявий барқарорлигини ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун йиғимлар тўлиқ тушишини таъминлаш, шунингдек, сув истеъмолчилари уюшмалари жойлашувини ва улар томонидан хизмат кўрсатилаётган ҳудудлар чегараларини қайта кўриб чиқишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилишини;
икки ой муддатда 5-иловада кўрсатилган инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, шунингдек, ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар Лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига ўтказилишини;
Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари манзилига Лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ижрочи агентлик этиб белгиланганлиги тўғрисидаги хабарномалар юборилишини таъминласин.
а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда:
Лойиҳаларни амалга ошириш агентлигини сақлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши;
Лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига ўтказилаётган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари белгиланган тартибда фаолияти 5-иловада кўрсатилган инвестиция лойиҳалари доирасида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган юридик шахсларга ўзгартирилиши назарда тутилсин;
б) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда:
6-иловага мувофиқ сув хўжалиги объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича устувор инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин;
кўрсатилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилишига қараб, уларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 октябрь,
ПҚ-4486-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига
1-ИЛОВА
Масъулияти чекланган жамиятларга ўзгартириладиган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси таркибига кирувчи давлат унитар корхоналари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ташкилот номи |
Жойлашган жойи |
1. |
«Андижондавсувмахсуспудрат» ДУК |
Андижон шаҳри |
2. |
«Жалақудуқдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Жалақудуқ тумани |
3. |
«Улуғнордавсувмахсуспудрат» ДУК |
Улуғнор тумани |
4. |
«Мингбулоқдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Мингбулоқ тумани |
5. |
«Намангандавсувмахсуспудрат» ДУК |
Наманган шаҳри |
6. |
«Нориндавсувмахсуспудрат» ДУК |
Норин тумани |
7. |
«Попдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Поп тумани |
8. |
«Боғдоддавсувмахсуспудрат» ДУК |
Боғдод тумани |
9. |
«Данғарадавсувмахсуспудрат» ДУК |
Данғара тумани |
10. |
«Ёзёвонмахсуссувқурилиш» ДУК |
Ёзёвон шаҳри |
11. |
«Фарғонадавсувмахсуспудрат» ДУК |
Фарғона шаҳри |
12. |
«Яйпандавсувмахсуспудрат» ДУК |
Бешариқ тумани |
13. |
«Бўкадавсувмахсуспудрат» ДУК |
Бўка тумани |
14. |
«Ўзмахсуссувқурилиш» ДУК |
Бектемир тумани |
15. |
«Юқоричирчиқдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Юқоричирчиқ тумани |
16. |
«Янгийўлдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Янгийўл тумани |
17. |
«Оқолтиндавсувмахсуспудрат» ДУК |
Оқолтин тумани |
18. |
«Боёвутдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Боёвут тумани |
19. |
«Гулистондавсувмахсуспудрат» ДУК |
Гулистон шаҳри |
20. |
«Жиззахдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Жиззах шаҳри |
21. |
«Мирзачўлдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Мирзачўл тумани |
22. |
«Пахтакордавсувмахсуспудрат» ДУК |
Пахтакор тумани |
23. |
«Учтепадавсувмахсуспудрат» ДУК |
Шароф Рашидов тумани |
24. |
«Оқдарёдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Оқдарё тумани |
25. |
«Булунғурдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Булунғур тумани |
26. |
«Зарафшонмахсуссувқурилиш» ДУК |
Самарқанд шаҳри |
27. |
«Нарпайдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Нарпай тумани |
28. |
«Самарқанддавсувмахсуспудрат» ДУК |
Самарқанд шаҳри |
29. |
«Карманадавсувмахсуспудрат» ДУК |
Кармана тумани |
30. |
«Навоийдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Навоий шаҳри |
31. |
«Қизириқдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Қизириқ тумани |
32. |
«Термездавсувмахсуспудрат» ДУК |
Термиз шаҳри |
33. |
«Узундавсувмахсуспудрат» ДУК |
Узун тумани |
34. |
«Шерободдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Шеробод тумани |
35. |
«Косондавсувмахсуспудрат» ДУК |
Косон тумани |
36. |
«Касбидавсувмахсуспудрат» ДУК |
Касби тумани |
37. |
«Нишондавсувмахсуспудрат» ДУК |
Нишон тумани |
38. |
«Яккабоғдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Яккабоғ тумани |
39. |
«Бухородавсувмахсуспудрат» ДУК |
Бухоро шаҳри |
40. |
«Қоракўлдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Қорақўл тумани |
41. |
«Ромитандавсувмахсуспудрат» ДУК |
Ромитан тумани |
42. |
«Шофиркондавсувмахсуспудрат» ДУК |
Шофиркон тумани |
43. |
«Амударёдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Амударё тумани |
44. |
«Кегейлидавсувмахсуспудрат» ДУК |
Кегейли тумани |
45. |
«Хўжайлидавсувмахсуспудрат» ДУК |
Хўжайли тумани |
46. |
«Элликқалъадавсувмахсуспудрат» ДУК |
Элликқалъа тумани |
47. |
«Боғотдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Боғот тумани |
48. |
«Қўшкўпирдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Қўшкўпир тумани |
49. |
«Урганчдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Урганч шаҳри |
50. |
«Хазораспдавсувмахсуспудрат» ДУК |
Хазорасп тумани |
51. |
«Янгибозордавсувмахсуспудрат» ДУК |
Янгибозор тумани |
52. |
«Обод маскан» ДУК |
Тошкент шаҳри |
53. |
«Махсус йирик насос таъмир» ДУК |
Нишон тумани |
54. |
«Махсус электр созлаш» ДУК |
Нишон тумани |
55. |
«Сурхоннасостаъмир» ДУК |
Термиз тумани |
56. |
«Ширмонбулоқ тош кони» ДУК |
Булоқбоши тумани |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони —26 бирлик.
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига
3-ИЛОВА
Сув ресурсларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича
«Йўл харитаси»
Т/р |
Тадбирларнинг номланиши |
Ижро муддати |
Масъуллар |
|
ижро учун |
назорат учун |
|||
I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш |
||||
1. |
Сув ресурсларини бошқариш соҳасида халқаро экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда 2020 ― 2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Амалга ошириш шакли: Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси |
2020 йил 1 апрель |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов), Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
2. |
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш, унда шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш: сув истеъмолчилари уюшмаларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг фаолиятини тубдан ривожлантиришни; сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ролини ошириш ва ваколатларини кенгайтиришни; сув истеъмолчилари уюшмаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, сув истеъмолчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилишининг самарали механизмларини жорий этишни. Амалга ошириш шакли: Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси |
2020 йил 1 июль |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), манфаатдор вазирликлар |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
3. |
Сув истеъмолчилари уюшмаларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавиййўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2020 йил 1 январь |
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
4. |
Сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш тартибини, шу жумладан иқтисодиёт тармоқларида сув ресурсларидан фойдаланиш талабларини такомиллаштириш, унда қуйидагиларни назарда тутиш: сувдан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашни; сув истеъмолчиларининг (сувдан фойдаланувчиларнинг) сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдаги жавобгарлигини оширишни; сув хўжалиги ташкилотларининг сувни етказиб бериш ва уни сув истеъмолчилари (сувдан фойдаланувчилар) ўртасида тақсимлаш билан боғлиқ бўлган хизмати учун самарали тўлов тизимини жорий этишни. Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2020 йил 1 февраль |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов), Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (М. Эсанов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
5. |
Қонун ҳужжатларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ирригация объектлари ва гидротехник иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда белгиланган стандартларга риоя этилиши, шунингдек, ажратилган бюджет маблағлари мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан назорат қилиш ваколатини назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текшириш ва мониторинглар доирасида амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгаришлар киритиш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар |
2019 йил 1 декабрь |
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (М. Эсанов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
6. |
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотларига товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағларини (ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно): 50 фоиздан кам бўлмаган миқдорда — моддий-техник базани мустаҳкамлашга; 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда — ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфлашга рухсат бериш. Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар |
2019 йил 1 декабрь |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) |
II. Сув хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш |
||||
7. |
Истеъмол қилинаётган ресурсларнинг нооқилона йўқотилишларини бартараф этиш ҳисобига энергия истеъмолини қисқартириш мақсадида насос станцияларини энергетика текширувидан (энергия аудити) ўтказиш чораларини кўриш, шу жумладан: 2020-2021 йилларда насос станцияларини энергия аудитидан ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш; насос станцияларини энергия аудитидан ўтказиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш; энергия аудити соҳасида ихтисослашган ташкилотларни белгиланган тартибда жалб қилиш; ҳар бир насос станцияси энергия аудити натижаларига кўра, аниқ чоралар ва уларни молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда, энергия тежашга доир ташкилий ва техник қарорлар бўйича таклифлар тайёрлаш. Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар ва келгусида амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш |
2019 ― 2021 йиллар
2020 йил 1 февраль; ҳар бир насос станцияси энергия аудитидан сўнг |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов, А. Султонов, Ж. Қўчқоров) |
8. |
Бугунги кун ҳолатини ва замонавий технологиялар жорий этилиши жараёнларини инобатга олган ҳолда Насос станцияларидан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда шу жумладан: насос станциялари жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш; турлари, кўтарилиши (ўтказилиши) ва сув ҳажмидан келиб чиқиб насос станциялари агрегатларининг электр энергияси истеъмоли меъёрларини назарда тутиш. Амалга ошириш шакли: идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2020 йил 1 февраль |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
9. |
Насос станцияларининг ва ирригация тизимлари агрегатларининг электр двигателларига частотали бошқариш воситаларини ўрнатиш имкониятлари ва самарадорлигини ўрганиш ҳамда тегишли таклифларни, шу жумладан частотали бошқариш воситаларини маҳаллий даражада ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумот |
2020 йил 1 март |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
10. |
Насос станцияларидаэнергия тежовчи (реактив қувват компенсацияси, частотали ўзгартиргичлар орқали бошқариш, двигателни бир текис ишга тушириш, ёруғликдиод лампаларини ўрнатиш ва ҳ.к.) қурилмаларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар режаси |
ишлаб чиқиш: 2020 йил 1 январь
2020 ― 2022 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
11. |
Сув хўжалиги ташкилотлари диспетчерлик хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар режаси |
ишлаб чиқиш: 2019 йил 1 декабрь амалга ошириш: 2020-2021 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
12. |
Сув хўжалиги ташкилотларининг ирригация тизимларидаги сув олиш ва сув тўсиш иншоотлари, шунингдек, гидропостларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар режаси |
ишлаб чиқиш: 2019 йил 20 декабрь амалга ошириш: 2020-2021 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
13. |
Хусусий секторга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш учун бериладиган насос станциялари, шунингдек, стратегик ва муҳим аҳамиятга эга бўлмаган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш ҳамда ушбу соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг асосий шартларини ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича объектлар рўйхати ва таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома |
2020 йил 1 январь |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов, Ж. Қўчқоров) |
14. |
Салоҳиятли инвесторлар ва илмий-тадқиқот институтлари билан замонавий суғориш лотоклари ва бошқа гидротехника иншоотларини, шу жумладан композит ва бошқа муқобил материаллардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини ўрганиш. Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар |
2019-2020 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
III. Сув хўжалиги соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш |
||||
15. |
Насос станцияларида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келувчи ўлчов асбобларини ўрнатиш жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Амалга ошириш шакли: режа-жадвал |
ишлаб чиқиш: 2020 йил 1 январь амалга ошириш: 2020 йил давомида |
Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Султонов, А. Вахобов) |
16. |
Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағларини жалб қилиш, улар ҳисобига 2019-2020 йилларда камида 150 та сув хўжалиги иншооти ва гидроузелларини реал вақт режимида сувни назорат қилувчи ва ўлчовчи, шу жумладан сув хўжалиги объектларида сувдан фойдаланиш бўйича ахборот йиғадиган замонавий автоматлаштирилган тизимлар билан жиҳозлаш. Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар |
2019-2020 йиллар, шу жумладан: 2019 йилда камида 60 та объект; 2020 йилда камида 90 та объект |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов, Э. Ғаниев ) |
17. |
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Боғи-Бўстон» насос станцияси мисолида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига эга бўлган сувни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳамда уларни интеграциялаш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш, келгусида ижобий тажрибани республиканинг бошқа насос станцияларига татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар |
2020 йил 1 апрель |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамахмудов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов, А. Султонов) |
18. |
Ерости сувлари даражаси ва минералланиши, шунингдек, суғориладиган ерларнинг шўрланиш динамикасини реал вақт режимида мониторинг қилишни таъминлайдиган автоматлаштирилган тизимлар (ГАТ-технологиялари)ни жорий этган ҳолда, камида 2 000 та сув омборларидаги пьезометр ва кузатув қудуқларини реконструкция қилиш. Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар |
2020 йил давомида |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
IV. Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш |
||||
19. |
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасиниишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2020 йил 1 январь |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) |
20. |
Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сув хўжалиги объектлари (сув олиш иншоотлари, сув омборлари, насос станциялари ҳамда ирригация ва дренаж каналлари)нинг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга, шунингдек, сувни ҳисобга олиш воситаларини яратиш ва такомиллаштиришга доир илмий асослантирилган тавсияларни ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: йўриқномалар ва тавсиялар |
2020 ― 2022 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инновация вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Ирригация ва сув муаммолари ИТИ |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
21. |
Ташқи муҳитнинг агрессив таъсирига учраган бетон ва темир-бетон каналлари ҳамда бошқа гидротехника иншоотларидан фойдаланиш мустаҳкамлигини ошириш бўйича илмий асослантирилган тавсияларни ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: йўриқномалар ва тавсиялар |
2020 ― 2022 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инновация вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Ирригация ва сув муаммолари ИТИ |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
22. |
Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш, шу жумладан ирригация, гидроэнергетика ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини сув ресурслари билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: йўриқномалар ва тавсиялар |
2020 ― 2022 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инновация вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Ирригация ва сув муаммолари ИТИ |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
23. |
Сув ресурсларини муҳофаза қилишнинг экологик талабларини, уларнинг ҳолатини баҳолаш мезонларини, ер усти ва ер ости сувлари режими ҳамда сифатини самарали бошқариш, ҳудудда экологик мувозанатни тиклаш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: йўриқномалар ва тавсиялар |
2020 ― 2022 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инновация вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров), Ирригация ва сув муаммолари ИТИ |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
24. |
Хоразм, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг тажриба-экспериментал участкалари негизида: қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини мақбуллаштириш ва суғориш техника ҳамда технологияларини такомиллаштириш; шўрланган ерлар иккиламчи шўрланишининг олдини олиш ва уларни тиклаш, сув тежовчи суғориш технологияларини илмий асослантирилган ҳолда танлаш бўйича комплекс мелиоратив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш учун агро-мелиоратив ҳудудий комплексларни ташкил этиш. Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар |
2020 ― 2021 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инновация вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Ирригация ва сув муаммолари ИТИ |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
V. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш |
||||
25. |
Сув ва сув ресурсларини режалаштириш, тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек, сув истеъмолчилари уюшмасини бошқариш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш (бухгалтерия ҳисобини юритиш, иш юритиш ва бошқалар) бўйича қуйи тузилмалар, шу жумладан сув истеъмолчилари уюшмалари ходимлари учунамалий ўқув курсларни ташкил этиш. Амалга ошириш тартиби: режа-жадвал |
ишлаб чиқиш: ҳар йили амалга ошириш: алоҳида жадвал бўйича |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов) |
26. |
Сув тежовчи суғориш технологияларидан фойдаланишга, шу жумладан томчилатиб, ёмғирлатиб ва бошқа турдаги суғориш тизимларини қуриш, ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатишга ўқитиш бўйича ўқув дастурлари, модуллар ва материалларни ишлаб чиқиш, уларни 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб соҳага оид олий таълим муассасалари ва коллежлар ўқув жараёнига жорий этиш. Амалга ошириш тартиби: ўқув дастурлари, модуллар ва материаллар |
2020 йил 1 июнь |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов) |
27. |
Сув хўжалиги мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг профессионал даражасини ошириш бўйича амалий семинарлар, тренинглар ва ўқув курсларини ташкил қилиш, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш амалиётини чет элда ўтказиши учун халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар |
2020 йил 1 июль |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмурадов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов, Э. Ғаниев ) |
28. |
Мелиоратив машиналар ва механизмлар операторларини («экскаватор машинисти», «бульдозер машинисти» ва бошқалар) тайёрлаш ҳамда ўқитиш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан: Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги таълим муассасалари (коллежлар) негизида доимий равишда фаолият кўрсатувчи ихтисослаштирилган курсларни ташкил этиш; тегишли мутахассисликлар бўйича мелиоратив машиналар ва механизмлар операторларини тайёрлаш ўқув дастурларини ишлаб чиқиш; таълим муассасалари (коллежлар)нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун халқаро дастурлар ва жамғармалар грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб қилиш бўйича чоралар кўриш. Амалга ошириш шакли: ташкилий тадбирлар, ўқув дастурлари |
2020 йил 1 август |
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов) |
Вазирлар Маҳкамаси (А. Вахобов, А. Абдуҳакимов) |
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти соҳага оид кафедраларининг ишлаб чиқариш ва фойдаланиш ташкилотлари негизида жойлаштириладиган ихтисослаштирилган синфлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Кафедра номи |
Ташкилот номи |
Вазирлик ва идора |
1. |
Насослар, насос станциялари ва сув энергиясидан фойдаланиш |
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси |
Сув хўжалиги вазирлиги |
2. |
«Чирчиқ ГЭСлар каскади» УК |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
|
3. |
Гидротехника иншоотлари |
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси |
Сув хўжалиги вазирлиги |
4. |
«ЎзГИП» МЧЖ |
«ЎзГИП» МЧЖ |
|
5. |
Экология ва сув ресурсларини бошқариш |
Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази |
Сув хўжалиги вазирлиги |
6. |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги |
|
7. |
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази |
Давлат экология қўмитаси |
|
8. |
«ЎзГИП» МЧЖ |
«ЎзГИП» МЧЖ |
|
9. |
Ирригация ва мелиорация |
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти |
Сув хўжалиги вазирлиги |
10. |
«Ўзсувлойиҳа» АЖ |
«Ўзсувлойиҳа» АЖ |
|
11. |
«ЎзГИП» МЧЖ |
«ЎзГИП» МЧЖ |
|
12. |
Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш |
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Бўзсув» ирригация тизими бошқармаси |
Сув хўжалиги вазирлиги |
13. |
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Паркент-Қорасув» ирригация тизими бошқармаси |
||
14. |
Гидрология ва гидрогеология |
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Бўзсув» ирригация тизими бошқармаси |
Сув хўжалиги вазирлиги |
15. |
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Паркент-Қорасув» ирригация тизими бошқармаси |
||
16. |
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция |
||
17. |
«Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» ДК |
Давлат геология қўмитаси |
|
18. |
Гидравлика |
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти |
Сув хўжалиги вазирлиги |
19. |
«Гидропроект» АЖ |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
|
20. |
Гидромелиорация ишларини механизациялаш |
«Ўзмахсуссувқурилиш» ДУК |
Сув хўжалиги вазирлиги |
21. |
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги |
«Агрегат заводи» АЖ |
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ |
22. |
Электр энергияси таъминоти (ТИҚХММИ |
Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси |
Сув хўжалиги вазирлиги |
23. |
«Бухородавсувмахсуспудрат» ДУК |
||
24. |
«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ |
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ |
|
25. |
Сув хўжалиги ва мелиорация (ТИҚХММИ Бухоро филиали) |
Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси |
Сув хўжалиги вазирлиги |
26. |
Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси |
||
27. |
Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси |
||
28. |
Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси |
||
29. |
Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа туман бошқармаси |
||
30. |
Ердан фойдаланиш (ТИҚХММИ |
Бухоро вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси |
«Давергеодезкадастр» |
31. |
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳа институти |
||
32. |
Бухоро вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри |
||
33. |
Умумий техника (ТИҚХММИ |
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси |
Сув хўжалиги вазирлиги |
34. |
Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси |
||
35. |
Қашқадарё вилояти Ер ресурслари |
«Давергеодезкадастр» |
Изоҳ: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти соҳага оид кафедраларининг ихтисослаштирилган синфлари ўзаро келишувга кўра бошқа ишлаб чиқариш ва фойдаланиш ташкилотлари негизида ҳам ташкил этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига юритиш учун топшириладиган сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа номи |
Қиймати |
Амалга ошириш муддати |
Амалга ошириш учун асос |
1. |
Ислом тараққиёт банки иштирокида |
145,5 млн АҚШ долл., шундан: хорижий кредитлар — 90,4 млн долл.; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — 55,1 млн долл. |
2013 ― 2019 йиллар (2021 йил 1 июнгача узайтирилган) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 ноябрдаги «Хоразм вилоятининг Тошсақа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш» лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1849-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 августдаги «Хоразм вилоятининг Тошсақа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш» инвестиция лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 282-сон қарори. |
2. |
Франция Республикаси ҳукумати иштирокида |
406,3 млн АҚШ долл., шундан: хорижий кредитлар — 325,7 млн долл.; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — 80,6 млн долл. |
2014 ― 2020 йиллар |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 августдаги «Навоий вилоятидаги «Навоий» ва «Учкара» насос станцияларини реконструкция қилиш» лойиҳасини Франция Республикаси ҳукумати иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2029-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 28 мартдаги «Аму-Бухоро ирригация тизимини тиклаш» лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2156-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 августдаги «Аму-Бухоро ирригация тизимини тиклаш» лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2396-сонли қарори. |
3. |
Жаҳон банки иштирокида «Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш» |
376,7 млн АҚШ долл., шундан: хорижий кредитлар — 214,9 млн долл.; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — 161,8 млн долл. |
2015 ― 2021 йиллар |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 мартдаги «Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш» лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2324-сон қарори. |
4. |
Ислом тараққиёт банки иштирокида «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини |
122,7 млн АҚШ долл., шундан: хорижий кредитлар — 89,6 млн долл.; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — 33,2 млн долл. |
2015 ― 2019 йиллар (2020 йил 1 сентябргача узайтирилган) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 апрелдаги «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ — Оқкапчигай канали тизимини реконструкция қилиш)» лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2332-сон қарори. |
5. |
Саудия тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари ҳисобидан «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш. 3-фаза» |
105,3 млн АҚШ долл., шундан: хорижий кредитлар — 43,2 млн долл.; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — 22,1 млн долл.; ЎТТЖ — 40,0 млн долл. |
2017 ― 2019 йиллар (2023 йил 31 декабргача узайтирилган) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш. 3-фаза» лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2977-сон қарори. |
6. |
Жаҳон банки иштирокида «Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» |
228,2 млн АҚШ долл., шундан: хорижий кредитлар — 144,9 млн долл.; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — 83,3 млн долл. |
2017 ― 2024 йиллар |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги «Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3282-сон қарори. |
Умумий қиймати 1 384,7 млн АҚШ долл. бўлган жами 6 та лойиҳа, шундан хорижий кредитлар — 908,6 млн долл., Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — 436,1 млн долл., Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси — 40,0 млн долл.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига
6-ИЛОВА
Сув хўжалиги объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича устувор инвестиция лойиҳаларининг
РЎЙХАТИ
1. |
Тошкент вилояти Паркент туманида Қизилсой сел сув омборини қуриш |
2. |
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Тоштепа сув омборини қуриш |
3. |
Тошкент вилояти Паркент туманида Паркентсойсув омборини қуриш |
4. |
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш |
5. |
Қашқадарё вилояти Китоб туманида Аёқчисув омборини қуриш |
6. |
Навоий вилояти Хатирчи туманида Майдонсойсув омборини қуриш |
7. |
Наманган вилояти Косонсой туманида Испоронсув омборини қуриш |
8. |
Наманган вилояти Поп туманида Чоркесар сув омборини қуриш |
9. |
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида Заркент сув омборини қуриш |
10. |
Медами пастлигидан Орол денгизигача Амударё ўнгқирғоқ коллекторини қуриш |
11. |
Орол денгизи ҳавзаси секторида сув ресурсларини иқлимга мослашган ҳолда бошқариш, шу жумладан «Кегейли»(Қорақалпоғистон), «Шохруд» ва «Жондор»(Бухоро), «Нарпай» ва «Мирза»(Самарқанд), «Занг» ва «Боботоғ»(Сурхондарё), «Р-8»(Хоразм) магистрал каналларини модернизация қилиш |
12. |
235 та насос станциясини модернизация ва реконструкция қилиш |
13. |
299 та насос станциясини модернизация қилиш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3672-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) марказий аппарати, шунингдек, идора ва ташкилотлари тузилмаларига ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартириш киритиш».
«б) сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:
сув хўжалигини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шу жумладан сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича устувор ҳамда истиқболли лойиҳаларни шакллантириш;
соҳага халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитларини жалб қилиш, халқаро ташкилотлар фаолиятида Вазирликнинг фаол иштирокини таъминлаш;
сув хўжалиги ва сувдан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга, ирригация ва мелиорация тизимини, сув омборлари, насос станциялари ва бошқа сув хўжалиги ҳамда гидротехника иншоотларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш;
сув хўжалигини механизациялаштириш, сув хўжалиги ташкилотларининг мелиоратив машиналар ва механизмлар паркини янгилаш, ёқилғи-мой материаллари жамғармасини шакллантириш ва ундан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
сув хўжалиги соҳасида илмий ва илмий-техник фаолиятни ривожлантириш, Вазирлик тизимининг илмий салоҳиятини ошириш ва мустаҳкамлаш;
в) сув хўжалиги вазирининг ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан жавобгардирлар:
сув ресурсларини бошқаришни ҳавза тамойили асосида ташкил этиш ва сувни чекланган тарзда ишлатиш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш, сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш, давлат сув кадастри ва сув ҳисобини юритиш, барча манбаларнинг сув ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ҳамда ривожлантириш;
ирригация ва мелиорация тизимларидан, бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларидан лозим даражада фойдаланилишини, уларнинг узлуксиз ишлашини ва мунтазам равишда модернизация қилинишини таъминлаш, Вазирлик тасарруфида бўлган йирик ва ўта муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш ва муҳофазасини ташкил этиш, уларнинг техник жиҳатдан ишончлилигини ошириш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, ер ости сувларини меъёрда ушлаб туриш ҳамда суғориладиган ерларнинг шўрланишини камайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва бардошлилигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
сувни тежайдиган суғориш технологиялари, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари қўлланилишини ривожлантириш, шунингдек, сувни тежаб ишлатишни тақдирлаш ва рағбатлантириш механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ички хўжалик суғориш тармоқлари ҳамда уларнинг гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этиш;
Вазирликнинг сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларини зарур замонавий техникалар билан таъминлаш, уларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши бўйича чоралар кўриш, сув хўжалиги секторига замонавий, инновацион ҳамда ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш, сувни бошқариш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ахборот-коммуникация технологияларини ва илғор хорижий усулларни кенг қўллаш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, сув хўжалиги ташкилотларининг таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш, илм-фан ютуқларини ва инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш чораларини кўриш».
«Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
«Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 96 бирлик.
* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ аниқланади. ».
«Қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш бўлими 3» блокидаги «3» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
изоҳдаги «20» рақами «19» рақами билан алмаштирилсин.
«Қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш бўлими 2-3» блокидаги «2-3» рақамлари «2» рақами билан алмаштирилсин;
«Молия-хўжалик бўлими 4» блокидаги «4» рақами «3-4» рақамлари билан алмаштирилсин;
изоҳдаги «231», «20» ва «17» рақамлари тегишинча «219», «19» ва «16» рақамлари билан алмаштирилсин.
«Молия-хўжалик бўлими 2» блокидаги «2» рақами «1-2» рақамлари билан алмаштирилсин;
изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони — 92 бирлик, шу жумладан:
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги мелиоратив экспедицияда, Аму-Бухоро ва Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедицияларда — 8 бирлик (I гуруҳ);
Норин-Қорадарё, Аму-Сурхон, Чапқирғоқ-Амударё, Норин-Сирдарё, Қуйи-Сирдарё, Сирдарё-Зарафшон, Сирдарё-Сўх ва Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедицияларда — 7 бирлик (I гуруҳ);
Қуйи-Зарафшон ва Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедицияларда — 6 бирлик (II гуруҳ).
*) Ишлаб чиқариш, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ аниқланади».
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони — 31 бирлик, шу жумладан:»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Катта Наманган магистрал канали (7 бирлик) ва Шимолий Фарғона магистрал канали (8 бирлик) бошқармалари — 15 бирлик».
«Сув ресурслари, гидрометрия ва диспетчерлик хизмати бўлими 1 — 6» блокидаги «6» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони — 392 бирлик, шу жумладан:
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Каттагар-Бўзатов» (5 бирлик), «Қуаришжарма» (7 бирлик), «Қизкеткен-Кегейли» (9 бирлик), «Пахтаарна-Найман» (10 бирлик), «Суенли» (13 бирлик) ирригация тизими бошқармалари ва Орол бўйи дельта бошқармаси (4 бирлик) — 48 бирлик;
Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Андижонсой» (5 бирлик), «Қорадарё-Майлисой» (4 бирлик), «Савай-Оқбурасой» (4 бирлик), «Улуғнор-Мазгилсой» (6 бирлик), «Шаҳрихонсой» (6 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 25 бирлик;
Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Аму-Қоракўл» (8 бирлик), «Тошработ-Жилвон» (6 бирлик), «Хархур-Дуоба» (7 бирлик), «Шохруд-Дўстлик» (7 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 28 бирлик;
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Зомин» (7 бирлик), «Туятортар-Қли» (4 бирлик), «Учтом» (5 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 16 бирлик;
Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Қарши магистрал канали» (17 бирлик), «Миришкор» (11 бирлик), «Оқсув» (8 бирлик), «Эски-Анҳор» (8 бирлик), «Яккабоғ-Ғузор» (7 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 51 бирлик;
Қуйи-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Кармана-Конимех» (5 бирлик), «Тошработ-Ўртачўл» (5 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 10 бирлик;
Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Зардарё» (7 бирлик); «Норин-Ҳаққулобод» (5 бирлик), «Подшоота-Чодак» (7 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 19 бирлик;
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Оқ-Қорадарё» (8 бирлик), «Дарғом» (11 бирлик), «Мианкал-Тос» (5 бирлик), «Мирза-Пай» (9 бирлик), «Нарпай» (8 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 41 бирлик;
Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Аму-Занг» (11 бирлик), «Сурхон-Шеробод» (9 бирлик), «Тўпаланг-Қоратоғ» (11 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 31 бирлик;
Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Боёвут» (14 бирлик), «Шўрўзак-Сирдарё» (11 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 25 бирлик;
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Оҳангарон-Далварзин» (12 бирлик), «Бўзсув» (10 бирлик), «Паркент-Қорасув» (13 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 35 бирлик;
Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Исфайрам-Шоҳимардон» (9 бирлик), «Исфара-Сирдарё» (7 бирлик), «Норин-Фарғона» (9 бирлик), «Сўх-Оқтепа» (7 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 32 бирлик;
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «Қарамази-Қиличбай» (5 бирлик), «Полвон-Ғазоват» (8 бирлик), «Тошсақа» (8 бирлик), «Шовот-Қуловат» (10 бирлик) ирригация тизими бошқармалари — 31 бирлик.
«Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси
ТУЗИЛМАСИ
Умумий чекланган сони — 51 бирлик, шундан бошқарув ходимлари сони — 24 бирлик».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 07/19/4486/3886-сон)