ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАГИ СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА САНИТАРИЯ-МУҲОФАЗА ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Дарёлар, сойлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, сув хўжалиги объектлари ҳамда бошқа барча сув манбаларини саноат, қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа объектларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ишларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 декабрь,
981-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар ва дарёлар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлар) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек, булоқлар ва бошқа объектлар;
сув хўжалиги объекти — сув ресурсларини тўплаш, бошқариш, етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилиш, ажратиб бериш ва муҳофаза қилиш мақсадида сув хўжалиги фаолияти амалга ошириладиган сув объекти;
хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими — жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сувни манбадан олиш, тозалаш, зарарсизлантириш, узатиш ва сақлаш иншоотлари ҳамда сувни етказиб берувчи ёпиқ қувурли тармоқлардан иборат сув хўжалиги иншоотлар комплекси;
сув сатҳи чизиғи — сув сатҳининг сув объекти ўзани (қирғоқ) билан кесишган чизиғи;
сув объектларини муҳофаза қилиш — сув объектларини сақлаш ва тиклашга қаратилган чора-тадбирлар тизими;
сувни муҳофаза қилиш зонаси — санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш, сувнинг ифлосланиши ва булғанишининг ҳамда сув объектларини тупроқ эрозияси маҳсулотлари билан лойқа босишининг олдини олиш, шунингдек, қулай сув режимини ташкил этиш ва ушлаб туриш мақсадида махсус фойдаланиш режими ва хўжалик фаолияти юритиш ўрнатиладиган сув объектларининг ўзанлари ёки атрофига туташ табиий ҳудуд;
сув фонди ерлари — сув объектлари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар;
соҳил бўйи минтақаси — табиий ер усти сув объектлари, шунингдек, фойдаланилаётган, лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зонаси доирасида сув объекти бўйлаб ёки унинг атрофида сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ҳамда сув ресурсларини оқилона бошқариш ва ҳисобини юритиш учун қатъий режим ўрнатиладиган табиий ҳудуд;
санитария-муҳофаза зонаси — ичимлик, маиший ва даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун фойдаланилаётган, лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган сув объектларига туташ, режим асосида муҳофаза этиладиган, уларни санитария-эпидемиологик жиҳатидан ишончлилигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинадиган табиий ҳудуд;
санитария-ҳимоя минтақаси — фойдаланилаётган, лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, шунингдек, минерал сувлар ва бошқа даволаш воситалари манбаларининг санитария-муҳофаза зонаси ичида улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ҳамда хўжалик-ичимлик сувини оқилона бошқариш, ҳисобини юритиш учун қатъий режимда ташкил қилинадиган табиий ҳудуд;
ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари — дарёларнинг уваларида, ёйилма конусларда, тоғ ёнбағирларининг этакларида ташкил қилинадиган ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;
балиқ хўжалиги зоналари — сув объектларини ёки уларнинг қисмларини ўз ичига оладиган, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган балиқлар ва бошқа сув организмлари турларини сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун, шунингдек, балиқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар.
Табиий сув объектлари бўйича бундай ерлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлади.
2-боб. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини ташкил қилиш
табиий сув объектлари бўйича — алоҳида ҳар бир шундай сув объекти бўйича;
сув хўжалиги объектлари бўйича — уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари таркибида ёки алоҳида ишлаб чиқилади.
табиий ер усти сув объектлари бўйича — экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари;
табиий ер ости сув объектлари бўйича — геология ва минерал ресурслар органлари;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари таркибида ишлаб чиқилганда — ушбу лойиҳаларнинг ихтисослашган буюртмачи ташкилотлари;
сув хўжалиги объектлари бўйича алоҳида ишлаб чиқилганда — улардан фойдаланувчи ташкилотлар.
туман ва вилоят аҳамиятига эга бўлган сув объектлари бўйича — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг;
трансчегаравий, вилоятлараро ва алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектлари, шунингдек, республика аҳамиятига эга бўлган курортлар ва санаторийларнинг минерал сув манбалари ҳамда бошқа даволаш воситалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилади.
а) буюртмачи ташкилот томонидан:
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш учун дастлаб тегишлича экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари, сув хўжалиги органлари, давлат санитария назорати органлари, геология ва минерал ресурслар органлари ҳамда «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси органларининг тақдимномасини (хулосасини) олиш таъминланади;
«Ўздаверлойиҳа» лойиҳалаш институтини шартнома асосида жалб қилган ҳолда сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича лойиҳани белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ташкил этилади;
лойиҳа экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари, давлат санитария назорати органлари (суви хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш мақсадларида ишлатиладиган сув объектлари бўйича), геология ва минерал ресурслар органлари (табиий ер ости сув объектлари бўйича), сув хўжалиги органлари (ер усти сув объектлари бўйича), шунингдек, манфаатдор бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади;
сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ва ажратиш бўйича таклифлар тайёрланади ҳамда белгиланган тартибда тегишлича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилинади;
б) буюртмачилар томонидан сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ва ажратиш бўйича киритилган таклифлар тегишлича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.
3-боб. Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш
Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг сувни муҳофаза қилиш зонаси таркибига қуйидагилар киради:
соҳилнинг 50 йил ичида ювилиши (емирилиши) башорат қилинадиган зона (янги қурилиш чегараланган зона);
сойлик, жарлик, соҳил бўйи қияликлари, қиялиги 5 градусдан кўп бўлган ва нураган ерларни ўз ичига олувчи эрозия жиҳатдан актив зоналар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларига бевосита туташиб кетадиган силжувчи ер участкалар;
сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари сув сатҳининг максимал даражага кўтарилиши шароитида вақтинча сув босган зоналар;
доимий сув босган зоналар;
сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг соҳилларидаги иҳота дарахтзорлари.
Сув омборлари тўғони, сув олиш ва сув чиқариш ҳамда бошқа иншоотлари сувни муҳофаза қилиш зонасининг ички чегараси уларнинг энг чекка контурларидан (чегаралари) белгиланади.
катта сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 1,1 млрд. куб метрдан 10 млрд. куб метргача бўлган) атрофида — 200 — 250 метр;
ўртача сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,6 дан 1 млрд. куб метргача бўлган) атрофида — 150 — 200 метр;
кичик сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,2 дан 0,5 млрд. куб метргача бўлган) атрофида — 100 — 150 метр;
жуда кичик сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,1 млрд. куб метрдан кам бўлган) атрофида — 50 — 100 метр.
Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда жойлардаги ҳақиқий ҳолатни тўлиқ ўрганган ҳолда сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг юқори чегарасига аниқлик киритилиши мумкин. Бунда сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг пастки чегарасини камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Балиқчилик хўжаликлари сунъий сув ҳавзаларида сувни муҳофаза қилиш зонасининг кенглиги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш талаблари эътиборга олинган ҳолда, алоҳида ишлаб чиқиладиган лойиҳалар асосида белгиланади.
Балиқ хўжаликлари зоналарида балиқлар ва бошқа сув организмларининг сақлаб қолиниши, такрор кўпайтирилиши ва тикланишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Балиқчилик аҳамиятига эга бўлган сув ҳавзаларида (сув омборларида) хўжалик фаолияти сув ҳавзасидан (сув омборидан) фойдаланиш бўйича белгиланган тартибларга риоя қилиш ва ўз фаолиятини таъминлаш учун маблағлар жалб қилиш кафолатланган тарзда сув ҳавзаси эгаси (сув омбори) ва фойдаланувчи ўртасида шартнома тузиш асосида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ташкилотларининг ерларида жойлашган кичик сув ҳавзалари (сув омборлари) атрофидаги сувни муҳофаза қилиш зоналари жойнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади ва улардан санитария талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланилади.
Соҳил бўйи минтақаси таркибига сувни муҳофаза қилиш зонаси чегарасидаги чўмилиш жойлари, туристлар учун томоша майдонлари, қирғоқ камарлари, тупроқ силжиши хавфи бўлган ва нурашга мойил ҳудудлар киради.
Соҳил бўйи минтақаларининг энг кичик кенглиги ҳайдаладиган ерлар ва кўп йиллик дарахтзорлар, ўрмонлар ҳамда бутазорларда:
соҳил нишаблиги 3 градусгача бўлганда — 35 — 55 метр;
соҳил нишаблиги 3 градусдан 8 градусгача бўлганда — 55 — 100 метр кенгликда белгиланади.
Соҳил нишаблиги 8 градусдан юқори бўлган ҳолларда соҳил бўйи минтақасининг кенглиги ҳар бир ҳолат учун алоҳида белгиланади.
Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг соҳил бўйи минтақаларини белгилаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда жойлардаги ҳақиқий ҳолатни тўлиқ ўрганган ҳолда соҳил бўйи минтақалари кенглигининг юқори чегарасига аниқлик киритилиши мумкин. Бунда соҳил бўйи минтақалари кенглигининг пастки чегарасини камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Барча ҳолатларда, соҳил бўйи минтақасининг ташқи чегараси сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг тегишли сув сатҳи чизиғидан бошлаб 20 метрдан кам бўлмаган кенгликда белгиланади.
4-боб. Дарё ва қуримайдиган сойларнинг сувни муҳофаза қилиш зонасини ва соҳил бўйи минтақасини белгилаш
йирик дарёларда (сув сарфи секундига 100 куб метрдан ортиқ) — 300 — 500 метр;
ўртача дарёларда (сув сарфи секундига 5 куб метрдан 100 куб метргача) — 100 — 300 метр;
кичик дарёларда (сув сарфи секундига 2 куб метрдан 5 куб метргача) — 50 — 100 метр;
жуда кичик дарёларда (сув сарфи секундига 2 куб метргача бўлган қуримайдиган сойлар) — 35 — 50 метр.
Сувни муҳофаза қилиш зонасининг кенглиги дарёнинг бутун узунлиги бўйлаб, унинг ҳар бир бўлагида сув сарфига боғлиқ равишда белгиланади.
Дарёлар ва қуримайдиган сойларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда жойлардаги ҳақиқий ҳолатни тўлиқ ўрганган ҳолда, сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг юқори чегарасига аниқлик киритилиши мумкин. Бунда сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг пастки чегарасини камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Бу минтақада хўжалик фаолияти юритиш ва ҳар қандай турдаги қурилиш ишлари тақиқланади, сув хўжалиги объектларини қуриш бундан мустасно.
Дарё ва қуримайдиган сойлар соҳил бўйи минтақасининг кенглиги ўртача кўп йиллик сув сатҳи чизиғига кўра аниқланади ҳамда дарёларда уларга туташиб кетган экин майдонларига ва соҳил қиялигига, шунингдек, дарёларнинг сув сарфига боғлиқ равишда қуйидаги ўлчамда белгиланади:
ҳайдаладиган ерлар ва кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган майдонларда соҳил қиялиги 3 градусгача бўлса — 35 — 55 метр, 3 градусдан ортиқ бўлса — 55 — 100 метр;
пичанзор ва яйловларда соҳил қиялиги 3 градусгача бўлса — 25 — 35 метр, 3 градусдан ортиқ бўлса — 35 — 50 метр;
ўрмон ва дарахтзор-чангалзор майдонларда соҳил қиялиги 3 градусгача бўлса — 35 — 55 метр, 3 градусдан ортиқ бўлса — 55 — 100 метр.
Соҳил бўйи минтақасининг энг катта ўлчами емирилувчан (ювилувчан) тупроқларга тегишлидир.
Дарёлар ва қуримайдиган сойларнинг соҳил бўйи минтақаларини белгилаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда жойлардаги ҳақиқий ҳолатни тўлиқ ўрганган ҳолда соҳил бўйи минтақалари кенглигининг юқори чегарасига аниқлик киритилиши мумкин. Бунда соҳил бўйи минтақалари кенглигининг пастки чегарасини камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Тоғ дарёлари ва қуримайдиган сойлар учун соҳил бўйи минтақа кенглиги ҳар бир аниқ ҳолатда туташган ерлардан фойдаланиш хусусияти ва уларнинг сув ҳолатига таьсиридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Аҳоли пунктлари доирасида дарё ва қуримайдиган сойларнинг соҳил бўйи минтақасининг ўлчамлари шаҳарсозлик бош режасини эътиборга олиб, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария назорати, фавқулодда вазиятлар, қурилиш, сув хўжалиги, «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси ва тегишлилиги бўйича бошқа органлар, шунингдек, сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда, жойлардаги аниқ шароитлардан келиб чиқиб белгиланади.
5-боб. Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақаларини белгилаш
Суви хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун ишлатиладиган каналларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглиги геомофологик, гидрогеологик шароитлар, уларга туташ ерлардан фойдаланиш хусусияти ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда уларнинг нормал сув сатҳи чизиғидан қуйидаги ўлчамларда қабул қилинади:
сув ўтказиш қобилияти секундига 50 дан 100 куб метргача бўлган каналлар учун — 50 — 70 метр;
сув ўтказиш қобилияти секундига 100 дан 150 куб метргача каналлар учун — 70 — 100 метр;
сув ўтказиш қобилияти секундига 150 куб метрдан ортиқ бўлган каналлар учун — 100 — 150 метр.
Cуви хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш мақсадларида ишлатиладиган каналлар бўйлаб сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда жойлардаги ҳақиқий ҳолатни тўлиқ ўрганган ҳолда, сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг юқори чегарасига аниқлик киритилиши мумкин. Бунда сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг пастки чегарасини камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Ушбу минтақаларга насос станциялар, сув олувчи бошқа машина ва механизмлар ўрнатиш, сув олиш ва сув ташлаш иншоотларини қуриш фақат сув хўжалиги органлари, тозаланган оқава сувларини ташлаш ҳолатларида эса қўшимча равишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария назорати органлари ҳамда улардан фойдаланувчи ташкилотларнинг рухсатномаси билан амалга оширилиши мумкин.
каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари сувини ер усти сув оқимлари билан ифлосланишидан, уларнинг ўзанларини лойқа босишдан, ён қияликлари (деворлари)нинг ювилиш ва ўпирилиш (кўчиш) жараёнидан, сувнинг ҳолатига таъсир этувчи бошқа ҳаракатлардан ҳимоя қилишни;
каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ҳамда сув ресурсларини оқилона бошқариш ва ҳисобини юритиш, ўзанларни тозалашда чиққан тупроқларни жойлаштириш, шунингдек, шамол эрозиясига учраган ҳудудларда иҳотазорлар ташкил қилишни назарда тутиш лозим.
Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари шаҳарлар, туманлар марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ичидан ўтган ҳолларда уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш жараёнида чиқарилган тупроқлар ушбу ҳудудлардан техникалар ёрдамида чиқариб ташланади ҳамда тупроқ уюмларини жойлаштириш учун соҳил бўйи минтақасига қўшимча ер майдони ажратилмайди.
Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари соҳил бўйи минтақаси кенглигининг энг кам ўлчами:
умумий чуқурлиги 0,75 — 2 м бўлган икки ва ундан ортиқ фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатадиган суғориш тармоқлари нормал сув сатҳи чизиқлари бўйлаб камида 5 метр;
умумий чуқурлиги 2 — 5 метр бўлган каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари нормал сув сатҳи чизиқлари бўйлаб камида 6,5 — 9 метр;
умумий чуқурлиги 5 — 10 метр ва ундан ортиқ бўлган каналлар ва коллекторлар нормал сув сатҳи чизиқлари бўйлаб камида 9,5 — 12 метр белгиланади.
Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари соҳил бўйи минтақалари кенглигининг энг кам ўлчамлари уларнинг бўйида мавжуд бўлган ва янгидан жойлаштириладиган тупроқ уюмлари, шунингдек, ташкил қилинадиган иҳотазорлар ва бошқа хусусиятларни эътиборга олиб соҳил бўйи минтақаларини белгилаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда кўпайтирилиши ва аниқлик киритилиши мумкин. Бунда соҳил бўйи минтақалари кенглигининг пастки чегарасини камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Темир-бетон лотокли суғориш тармоқларидан фойдаланиш, сувни бошқариш ва ҳисобини юритиш ҳамда уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун бир тарафи бўйлаб 4,5 метр, иккинчи тараф бўйлаб эса 1 метр кенгликда соҳил бўйи минтақаси ажратилади.
6-боб. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбаларининг санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш
Хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими объектлари атрофида санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақалари, минерал сувлар ва бошқа даволаш воситалари атрофида эса санитария-муҳофаза зоналари тегишлилиги бўйича белгиланади ва ажратилади.
биринчи минтақа — қатъий тартибли минтақа;
иккинчи ва учинчи минтақалар — хўжалик фаолияти чекланган тартибли минтақалар.
а) дарё ва каналлар учун:
оқим бўйлаб юқорига — камида 200 метр;
оқим бўйлаб қуйига — камида 100 метр;
сув олиш жойига туташиб кетувчи соҳил бўйлаб ёз-куз ойларидаги сув сатҳи чизиғи бўйича камида 100 метр;
қарама-қарши соҳил томон йўналишда:
дарё ва каналлар кенглиги 100 метрдан кам бўлганда — ёз-куз ойларидаги сув сатҳи чизиғидан уларнинг ўзанлари бўйлаб 50 метр;
дарёлар ва каналлар кенглиги 100 метрдан кўп бўлганда — уларнинг ўзанлари бўйлаб кенглиги камида 100 метр минтақа;
б) сув омборлари ва кўллар учун:
акватория бўйича барча йўналишларда — камида 100 метр;
сув олинадиган жойга туташиб кетувчи соҳил бўйича сув омборида — нормал кўтарилган сув сатҳи чизиғидан, кўлда ёз-куз мавсумидаги сув сатҳи чизиғидан камида 100 метр.
а) дарё ва каналлар учун:
оқим бўйлаб юқорига, шу жумладан ирмоқлар, — дарё ва каналлар кенглиги ва узунлиги бўйича сув оқими ўртача тезлигидан ҳамда ёз-куз мавсумида сув сатҳининг ўртача ойлик сув сарфи 95 фоиз таъминланганда, сувнинг минтақа чегарасидан сув олиш жойигача оқиб келиш вақтидан келиб чиққан ҳолда камида 3 сутка;
оқим бўйлаб қуйига — биринчи минтақа чегарасидан камида 250 метр;
ён томондаги чегаралар — ёз-куз мавсумидаги сув сатҳи чизиғида текис рельефда 500 метр, тоғли рельефда — дарё ёки канал томонга қараган биринчи қияликнинг юқорисигача, лекин қиялама нишабликда 750 метрдан ва тик қияликда 1000 метрдан кўп бўлмаган;
б) сув омборлари ва кўллар учун:
акватория бўйлаб барча йўналишларда шамоллар сони сув олиш жойига томон 10 фоизгача бўлганда 3 километр масофагача, шамоллар сони 10 фоиздан ортиқ бўлганда 5 километргача;
ён томондаги чегаралар — сув омборида нормал кўтарилган сув сатҳи ва кўлда сувнинг ёз-куз мавсумидаги сув сатҳи чизиғидан текис рельеф бўлганда 500 метр масофада, тоғлик рельефда — сув омбори ёки кўлга қараган биринчи қияликнинг юқорисигача, лекин ётиқроқ қияликда 750 метрдан ва тикроқ кияликда 1000 метрдан кўп бўлмаган.
муҳофаза қилинган ер ости сувларидан фойдаланилганда — 30 метр;
етарлича муҳофаза қилинмаган ер ости сувларидан фойдаланилганда — 50 метр;
инфильтрацион сув олиш жойларида сув манбаининг юзасидан камида 150 метр;
ўзан ости сув олиш жойларида ёки инфильтрацион сув олиш жойини таъминловчи участкада — ушбу Низомнинг 43-бандига мувофиқ сув таъминоти ер усти манбанинг биринчи минтақаси зонасига ўхшаш;
ер ости сувлари захиралари ёпиқ типдаги инфильтрацион иншоотдан сунъий равишда тўлдирилганда — 50 метр, очиқ типда — 100 метр.
Сув сақлайдиган қатламнинг инфильтрацион таъминот шароитида санитария-муҳофоза зонасининг иккинчи ва учинчи минтақаларини ушбу Низомнинг 42 ва 43-бандларига мувофиқ сув таъминоти ер усти манбаининг иккинчи ва учинчи минтақалари чегараларига мутаносиб равишда қабул қилиш керак.
тоза сув сиғимлари деворидан, фильтрлардан, контактли ёритгичлардан — камида 30 метр масофада;
қолган бошқа иншоотлардан ва хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимлари минорасидан камида 15 метр масофада.
сув тармоғи қурилиши тугалланган ҳудудда қуруқ тупроққа ётқизилганда — диаметри 1000 миллиметргача бўлганда камида 10 метр ва диаметри ундан катта бўлганда камида 20 метр, нам тупроқда — диаметридан қатъи назар, камида 50 метр;
қурилиш ишлари амалга оширилган ҳудудда давлат санитария назорати ҳамда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси органлари билан келишилган ҳолда, минтақа кенглигининг юқорида кўрсатиб ўтилган ўлчамларини камайтиришга йўл қўйилади.
7-боб. Даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун фойдаланиладиган минерал сув манбаларининг санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш
Бир ёки бир-бирига боғлиқ бир неча минерал сув конларидан, аралаш чўмилиш жойларидан ва бошқа табиий даволаш воситалардан фойдаланилганда улар учун ягона санитария-муҳофаза зонаси белгиланиши мумкин.
ер усти сувларнинг минерал сувлар юзага чиқадиган жойга, шифобахш балчиқ конларига, минерал кўллар ва кўрфазларга, минерал манбалар ҳосил қилишда иштирок этувчи минерал ва чучук сув циркуляцияга учрайдиган ер юзасидан унча чуқур бўлмаган жойларга томон оқиши юз берадиган ҳудудни;
минерал сувлар ва шифобахш балчиқлар табиий ҳамда сунъий сақланадиган жойларни;
санаторий-курорт ва дам олиш ташкилотлари жойлашган ҳудудни, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларига кўра истироҳат боғлари, ўрмон-парклар ва бошқа кўкаламзор жойлар барпо қилиш мўлжалланган ҳудудларни қамраб олади.
Бундай ерларни курортнинг санитария-муҳофаза зонаси учун назарда тутилган қоидаларга риоя килинмаган ҳолда фойдаланиш минерал сув ва шифобахш балчиқларнинг ифлосланиши, улар таркибининг ўзгариши ёки миқдорининг камайиб кетиши ёхуд табиий даволаш воситаларининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.
8-боб. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарида хўжалик фаолиятини юритиш тартиби
дарёлар ва қуримайдиган сойларнинг соҳил бўйи минтақалари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ер участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ердан фойдаланувчи ҳамда ижарачиларга;
сув хўжалиги объектларининг соҳил бўйи минтақалари ушбу объектлардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлаш ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ушбу объектлардан фойдаланувчи ташкилотларга берилади.
ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига, бегона ўтларга қарши ишлатиладиган заҳарли кимёвий воситаларнинг ҳар қандай турини қўллаш ва кўмиш;
заҳарли кимёвий воситалар, пестицидлар, гербицидлар ва минерал ўғитлар сақланадиган омборлар, заҳарли кимёвий воситалар аппаратларини тўлдирадиган майдончалар, авиация-кимё ишларини олиб бориш учун учиш-қўниш йўллари қуриш;
марказлашган канализация тармоқлари бўлмаган янги уй-жойлар ва туристик комплексларни қуриш;
канализация-тозалаш иншоотларини ва оқава сувларнинг турли хил сиғимларини (тўплагичларини) қуриш;
янги қабристонларни жойлаштириш ва мавжудларига янги майитларни қўйиш;
чорвачилик ва паррандачилик фермалари, нобуд бўлган ҳайвонлар, чорва моллари, паррандалар ва балиқларни кўмиш жойларини қуриш;
чиқинди, шу жумладан кимёвий ва радиоактив моддаларни ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштириш, шунингдек, суюлтирилган гўнгдан суғоришда фойдаланиш;
транспорт воситалари ва бошқа техникалар учун тўхташ жойлари, ёнилғи-мойлаш материаларини қуйиш шахобчалари, тузатиладиган, ювиладиган ва техник қаровдан ўтказиладиган жойлар қуриш;
қор қоплами устидан ўғит солиш, таркибида маҳаллий гўнг бўлган оқава сувларни зарарсизлантирмасдан ўғит сифатида фойдаланиш, шунингдек, тозаланмаган саноат ва хўжалик-маиший оқава сувларни ташлаш;
чорва молларини тартибсиз ўтлатиш, айниқса жарлик-ботқоқ жойларда, яйловларни пайҳон қилиш;
дарахт ва буталарни кесиш, ўрмонни парваришлаш учун кесиш ва санитария кесиш бундан мустасно.
Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар ва қуримайдиган сойлар ҳамда ер ости чучук сув ҳосил бўладиган ҳудудларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарида сувнинг ҳолатига таъсир кўрсатувчи қурилиш, ковлаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва портлатиш ишларини олиб бориш, фойдали қазилмалар ва сув ўтларини олиш, уларни қайта ишлаш, қувурли тармоқлар ва коммуникация кабелларини ётқизиш, бурғилаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни бажариш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария назорати ва «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда фавқулодда вазиятлар ва сув хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда фақат маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рухсати бўйича амалга оширилади.
Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг тегишли сув сатҳлари чизиғидан 2 километр масофагача авиация ёрдамида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларига зарарли кимёвий воситаларни сепиш тақиқланади.
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда сув хўжалиги органлари, шунингдек, сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар розилигисиз ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рухсатисиз қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш (ёш дарахт қаторлари орасига экилган вақтинчалик экинлар бундан мустасно);
органик ва минерал ўғитларни сақлаш ва қўллаш;
чорва молларини боқиш ва уларни сақлаш жойларини ташкил этиш;
ҳар қандай турдаги доимий ва вақтинчалик бино ва иншоотлар, шу жумладан молхона, ўтинхона, ҳожатхона ва бошқалар қуриш (сув хўжалиги иншоотларини қуриш бундан мустасно);
махсус ажратилган жойлар ташқарисида палаткалар шаҳарчасини қуриш, қайиқлар боғлаб қўйиладиган жойлар қилиш;
минерал ўғитлардан бўшаган идишларни сақлаш ва йўқ қилиш;
минерал ўғитларни транспортда ташиш ва сепишда қўлланилган идишлар, машина ва асбоб-ускуналарни тозалаш ва ювиш;
жун, каноп ва тери ювиш.
Ушбу банд қоидалари канализация тизимига ёки фильтрациядан ҳимояланган ўраларга уланган, аввалдан мавжуд уй-жойлар, оммавий дам олиш ҳудудлари ва туристик мажмуалар учун тадбиқ этилмайди.
хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими асосий иншоотларидан ташқари қурилишнинг барча турлари;
уй-жой ва жамоат биноларини жойлаштириш, одамларнинг, шу жумладан хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимида ишловчи ходимларнинг яшаши;
хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими иншоотларига хизмат кўрсатувчи қувурлардан ташқари бошқа мақсадлар учун мўлжалланган қувурларни ўрнатиш;
оқава сувларни ер усти сув манбаларига чиқариш, чўмилиш, чорва молларни суғориш ва боқиш, балиқ овлаш, зарарли кимёвий воситалар, пестицидлар, гербицидлар, минерал ва органик ўғитлар қўллаш, сақлаш ва кўмиш, транспорт воситаларини ювиш;
барча бинолар сувни чиқариб ташлашнинг энг яқин канализация тизимига уланган, оқава сувларни тозалаш иншоотлари биринчи минтақа ташқарисига жойлашган бўлиши керак, канализация мавжуд бўлмаган тақдирда, санитария талаблари ҳисобга олинган ҳолда сув фильтрация бўлмайдиган (сизмайдиган) ҳандаклар қазилиши керак;
ер усти сув оқимини биринчи минтақа ташқарисига чиқариш таъминланиши керак;
дарахтларни санитария мақсадида кесиш ва уларни парвариш қилишга йўл қўйилади.
ҳудуднинг маиший чиқиндилар, маҳаллий гўнг, саноат ва қурилиш чиқиндилари, маиший оқавалар ва бошқалар билан ифлосланиши;
заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари, ўра-чуқурлар, шлам сақланадиган жойлар ва хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбаларининг кимёвий ифлосланишига олиб келувчи бошқа иншоотларни жойлаштириш;
нобуд бўлган ҳайвон, парранда ва балиқлар кўмиладиган жойлар, қабристонлар, ассенизация ва фильтрлаш далалари, суғориладиган ер участкалари, маҳаллий гўнг сақланадиган жойлар, силос сақланадиган чуқурлар, чорвачилик ва паррандачилик ташкилотларини, хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбаларининг микроб билан ифлосланишига олиб келувчи бошқа иншоотларни жойлаштириш;
бевосита тошқин хавфи бўлган даврда музлаган ёки қор билан қопланган далага ўғит солиш, ўғитларни авиация ёрдамида сепишда сочилиб кетишига йўл қўйиш;
қум ва шағал қазиб олиш, шунингдек, ўзан тубини чуқурлаш ишлари олиб бориш;
санитария-муҳофаза зоналари биринчи минтақасининг ташқи чегараларидан 500 метр масофада чорва моллари, шунингдек, парранда ва балиқ боқиш.
Чиқиндихоналар ҳудудида, ассенизация ва фильтрлаш далалари, қабристонлар, нобуд бўлган ҳайвонлар, парранда ва балиқлар кўмиладиган жойларда хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимини қуриш тақиқланади.
Санитария-муҳофаза зоналарида табиий даволаш воситаларининг зарур даражасидаги санитария ҳолатини таъминловчи, шунингдек, даволаниш ва дам олиш учун қулай шароитлар яратувчи санитария-соғломлаштириш ҳамда бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.
табиий даволаш воситаларидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган фуқароларнинг доимий ёки вақтинча яшашлари;
бино ва иншоотлар қуриш, кон қазиш ва тупроқ ишлари бажарилиши;
манбанинг табиий даволаш хоссаларига ва ҳудуднинг санитария ҳолатига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни қилиш тақиқланади.
аҳолининг даволаниши ва дам олиши билан боғлиқ бўлмаган бино ва иншоотлар қуриш;
курортнинг ривожланиши ва ободончилиги бевосита боғлиқ бўлмаган кон ишлари ва бошқа ишларни бажариш;
шимувчи қудуқлар қуриш;
суғориладиган ва ер ости фильтрация майдонлар, қабристонлар, нобуд бўлган ҳайвонлар, парранда ва балиқлар кўмиладиган ва чорва моллари оммавий ҳайдаб ўтиладиган жойларни ташкил қилиш;
ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш мақсадида заҳарли кимёвий воситаларни қўллаш;
яшил дарахтзорларни чопиб ташлаш (ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш ва санитария кесишларидан ташқари) ҳамда ер участкалари, ўрмонлар ва сув ҳавзаларидан даволаш воситалари сифатининг ёмонлашувига ёки уларнинг камайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
9-боб. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини келишиш ва тасдиқлаш тартиби
лойиҳани ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда техник топшириқ тайёрлайди, уни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария назорати (санитария-муҳофаза зонаси бўйича), қурилиш ва «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси (объект шаҳарлар, туманлар марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтганда) органлари билан келишади ва уни тасдиқлайди;
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти билан лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибда шартномани расмийлаштиради.
сув хўжалиги, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, улардан фойдаланиш бўйича амалдаги нормативларга, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда ер тузишнинг ҳудудий схемалари ва комплекс дастурларига, тегишли жойнинг шаҳарсозлик бош режаси, шунингдек, мазкур низомга амал қилади;
сув иншоотлари жойлашган ерларнинг ҳамда ер ости сувлари сатҳи тушган ва кўтарилган зона доирасидаги туташиб кетган ҳудуднинг зоогеографик, ов қилиш хўжалиги, сув хўжалиги, геоботаник, тупроқ, ўрмон хўжалиги, гидрогеологик хусусиятини ўрганади;
хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбаи акваториясининг ихтиологик, балиқ хўжалиги, гидрогеологик, гидробиологик, гидрокимёвий хусусиятини ўрганади (сув олиш иншооти створидан 2 километр юқори ва 2 километр қуйи зона ҳажмида);
санитария-эпидемиологик вазият, шунингдек, флора ва фаунанинг алоҳида муҳофаза этиладиган турлари, сув иншоотлари таъсири зонасида жойлашган табиат ёдгорликлари, қўриқхоналар тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва ўрганади;
сувнинг ифлосланиши ва булғанишининг олдини олиш, унумдор ер майдонларини ва ҳудуднинг мавжуд тузилишини энг кўп даражада сақлаб қолиш, емирилиш жараёнларини, ернинг ботқоқланишини ва бошқа зарарли таъсирларни тўхтатиш ҳисобга олинган ҳолда, сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ҳамда амалдаги норма ҳамда қоидаларни қўллаш имкониятларини ўрганади ва текширади;
сувнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи иншоотлар рўйхатини аниқлайди;
сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари, шунингдек, соҳил бўйи ва санитария-ҳимоя минтақаларининг чегараларини режали-картография асосга туширади ҳамда участка ва ер-сувнинг тартиби ҳисобга олинган ҳолда умумий майдонни аниқлайди. Режали-картография асосида сувни муҳофаза қилиш зонаси ва унга туташиб кетган участка чегарасида олдин турли эҳтиёжлар учун ажратилган барча участкалар чегараси кўрсатилади;
сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарининг ўлчамларини асословчи, иншоотнинг атроф-муҳитига таъсири даражаси тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа техник-иқтисодий кўрсаткичлар тайёрлайди;
иншоотларни қуриш, сувнинг ҳолатига, ҳудуднинг ободончилигига ва бошқаларга салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар, бинолар ва иншоотларни ёпиш ёки бузиб ташлаш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
ишлаб чиқилган лойиҳани лойиҳа ташкилоти билан биргаликда белгиланган тартибда тегишли ташкилотлардан экспертизадан ўтказади;
сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича тегишли таклифларни ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятлар, давлат санитария назорати органлари (санитария-муҳофаза зонаси бўйича), сув хўжалиги (ер усти сувлари бўйича), геология ва минерал ресурслар (ер ости ва минерал сувлар бўйича), қурилиш ва «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси (объект шаҳарлар, туманлар марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтганда) органлари ҳамда сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишади;
келишилган таклиф ва қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тегишлича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим қилади.
комиссия таркиби;
сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарига киритиладиган ер участкаларига тавсиф;
ер участкасидаги қурилишлар, иншоотлар, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда бошқа сув хўжалиги иншоотлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, кўп йиллик дарахтзорлар, уларнинг баланс қиймати;
сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини маъқуллаш тўғрисида комиссия хулосаси;
экология ва атроф-муҳитни, моддий маданий меърос объектларини муҳофаза қилиш, сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини, шунингдек, соҳил бўйи ва санитария-ҳимоя минтақалари учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш бўйича тавсия этиладиган чора-тадбирлар;
комиссиянинг ихтиёрига кўра бошқа масалалар.
туман аҳамиятига эга бўлган каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда бошқа сув хўжалиги иншоотлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими бўйича — экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария назорати, сув хўжалиги ҳамда «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси туман органлари билан;
вилоят ва Тошкент шаҳри аҳамиятига эга бўлган каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда бошқа сув хўжалиги иншоотлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, минерал сув манбалари ва бошқа сув объектлари бўйича — экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария назорати, сув хўжалиги ҳамда «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси вилоят органлари билан;
трансчегаравий, вилоятлараро ва алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектлари, шунингдек, минерал сув манбалари ва республика аҳамиятига эга бўлган бошқа курортлар ва санаторийлар даволаш воситалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан келишилади.
Балиқчилик саноати аҳамиятига эга бўлган иншоотларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги ҳамда ветеринария органлари билан келишилади.
Дарёлар, қуримайдиган сойлар, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда бошқа сув хўжалиги иншоотлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими шаҳар, туманлар марказлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудуди бўйича ўтганда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақалари тегишли қурилиш ва «Ўздавергеодезкадастр» қўмитаси органлари билан келишилади.
Минерал сув манбалари ва бошқа маҳаллий аҳамиятга эга бўлган курортлар ва санаторийлар даволаш воситаларининг санитария-муҳофаза зоналари соғлиқни сақлаш ва касаба уюшмалари вилоят органлари билан, республика аҳамиятига эга бўлганлари эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилади.
комиссиянинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тўғрисидаги далолатномаси;
давлат ва бошқа органларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари келишилганлиги тўғрисидаги хулосалари;
режали-картография материал.
туман аҳамиятига эга бўлган каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлар, шунингдек, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектлари бўйича — туманлар ҳокимларининг қарорлари билан;
вилоят ва Тошкент шаҳри аҳамиятига эга бўлган дарёлар, қуримайдиган сойлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, шунингдек, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан;
трансчегаравий, вилоятлараро ва алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектлари, шунингдек, минерал сув манбалари ва республика аҳамиятига эга бўлган бошқа курортлар ва санаторийлар даволаш воситалари бўйича — Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади.
Муҳофаза этиладиган ҳудуднинг паспортида иншоотнинг номи, белгиланган зоналар (минтақалар) ва бу зоналардаги ердан фойдаланиш тартиби кўрсатилади.
Паспортга белгиланган зоналар (минтақалар) чегараси (ҳудуди) акс эттирилган картографик материал илова қилинади.
Паспорт маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари томонидан имзоланади ва хўжалик фаолияти тартибига риоя қилинишини назорат қилиш учун давлат назорати ва бошқа манфаатдор органларга юборилади.
технологик чора-тадбирлар — саноат сув таъминотининг сув айланиши тизимлари, оқава сув тозалаш ва зарарсизлантириш иншоотларини қуриш;
оқава сувлар қолдиқларидан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланган ҳолда утиллаштириш бўйича;
саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш объектлари оқава сув тозалаш ва зарарсизлантириш иншоотларининг барқарор ишлашини таьминловчи технологик жараёнларини ташкил этиш бўйича;
ифлос оқава сувлар ҳосил бўлишини истисно этувчи технологик жараёнларни ташкил этиш бўйича;
ўрмон-мелиоратив ва агротехник чора-тадбирлар — сув объектлари қирғоқларининг мустаҳкамлигини таъминлаш, уларни ўпирилишдан, ботқоққа айланишдан сақлашга, шунингдек, сув объектлари сув оқимининг табиий режимини барқарорлаштириш ва яхшилаш;
ирригация-мелиорация чора-тадбирлар — сувдан фойдаланишда қулай шароитлар яратишни таъминловчи сув хўжалиги иншоотларини қуриш, шунингдек, зарур ҳолларда дарё, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ўзанларини, ҳовуз, кўллар ва сув омборларининг тубларини зарарли балчиқ ва чўкиндилардан тозалашни назарда тутувчи;
санитария-техник чора-тадбирлар — сув объектларига ташланадиган оқава сувларни зарарсизлантириш ва хавфсизлантиришни таъминлаш, шунингдек, санитария-муҳофаза зонасини ва хўжалик фаолияти юритиладиган ҳудудни тузиш;
ташкилий чора-тадбирлар — сувнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар, бинолар ва иншоотларни сувни муҳофаза қилиш зоналаридан кўчириш ёки ёпиш;
атроф-муҳитга қулай таъсир кўрсатиш учун ифлослантирувчи воситалардан фойдаланилмай кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш.
Мавжуд сув хўжалиги объектларида сувни муҳофаза қилиш зоналари белгиланиши муносабати билан ҳудуднинг ифлосланишини бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилаётган технологик ва санитария-техник чора-тадбирлар ифлосланиш манбалари ҳисобланган ташкилотлар, шунингдек, фуқароларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Улар бу кўрсатмаларни бажаришдан бош тортган тақдирда, уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий, иқтисодий ва бошқа даъволар қўзғатилади.
Ирригация ва мелиорация, агротехник ва ташкилий чора-тадбирлар сув хўжалиги объектлари қарашли бўлган тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар маблағлари ҳисобидан бажарилади.
Белгиланган режимга риоя этишнинг давлат назорати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда давлат санитария назорати органлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Сув хўжалиги объектлари ва улардаги иншоотларни назорат қилиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш улар қарашли бўлган ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Сувни муҳофаза қилиш зоналарида жорий қилинган режимга риоя қилишда жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10-боб. Якунловчи қоида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш
СХЕМАСИ
Лойиҳа ташкилоти томонидан техник топшириқ ва мазкур низом асосида лойиҳа ишлаб чиқилади.
Таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли хулоса тайёрланади.
Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар хулосасига асосан сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ва ажратиш бўйича тегишли қарор қабул қилинади.
Буюртмачилар ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тегишли муҳофаза ишлари амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси__________________вилояти (___________ тумани) |
||||
(сув объектининг номи) |
||||
сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонаси (соҳил бўйи, санитария-ҳимоя минтақаси) ҳудудининг |
||||
1.____________________________________________________________________ |
||||
______________________________________________________________________ |
||||
(сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари, соҳил бўйи ва санитария-ҳимоя минтақалари ҳудудларини тасдиқлаган органнинг номи, ҳужжатнинг тартиб рақами ва санаси ҳамда унинг номи) |
||||
илова қилинаётган график материалларга мувофиқ чегараларда умумий майдони ______га, жумладан _____ га соҳил бўйи минтақаси бўлган сувни муҳофаза қилиш зонаси белгиланган. |
||||
2. Сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонасининг ҳудуди сув сатҳи чизиғидан ___-___м, соҳил бўйи (санитария-ҳимоя) минтақаси эса ___-___м масофада белгиланган. |
||||
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил «___» __________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонасида (соҳил бўйи ва санитария-ҳимоя минтақаларида) қуйидагилар тақиқланади: |
||||
1) ___________________________________________________________________________________ |
||||
2) ___________________________________________________________________________________ |
||||
______________________________________________________________________ |
||||
4. Сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонаси ва соҳил бўйи (санитария-ҳимоя) минтақасида қуйидаги биринчи навбатдаги чора-тадбирларни амалга ошириш мўлжалланади: |
||||
_____________________________________________________________________ |
||||
_____________________________________________________________________ |
||||
5. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлар ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва фуқаролар сувни муҳофаза қилиш (санитария- муҳофаза) зонасида хўжалик фаолияти режимига риоя этилиши учун жавоб берадилар. |
||||
_____вилоят (_____ туман) ҳокими |
_______________ |
_______________ |
||
_____вилоят Экология ва табиат муҳофазаси |
_______________ (имзо) |
_______________ (Ф.И.О.) |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ишларини амалга ошириш бўйича қўшимча
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Т/р |
Тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Маъсул ижрочилар |
I. Cув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш ҳамда маълумотлар базасини тўлиқ ташкил қилиш |
||||
1. |
Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳил қилиш ҳамда ушбу қарорга мувофиқлаштириш. |
1. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш. |
2019 йил декабрь |
Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ушбу қарорга мувофиқлаштириш. |
2020 йил январь |
|||
2. |
Cув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорлар (буйруқлар)ни хатловдан ўтказиш ҳамда маълумотлар базасини тўлиқ ташкил қилиш. |
1. Cув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорлар (буйруқлар)ни хатловдан ўтказиш. |
2020 йил январь |
Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар |
2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг маълумотлар базасини тўлиқ ташкил қилиш. |
2020 йил февраль |
|||
3. |
Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш. |
1. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ўрнатилган тартибда белгиланган сув объектлари ҳолатини жойларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш. |
2020 йил август |
Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар |
2. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ўрнатилган тартибда белгиланган табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш. |
2020 йилоктябрь |
|||
3. Табиий ер усти ва ер ости сув объектлари ҳолатини жойларда ўрганиш ҳамда мавжуд камчилик ва муаммоларни аниқлаш. |
2020-2021 йиллар жадвал бўйича |
|||
4. Табиий ер усти ва ер ости сув объектларида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чорларни белгилаш ва ижросини назоратга олиш. |
2021-2022 йиллар белгиланган муддатларда |
|||
4. |
Сув омборлари, каналлар, коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш. |
1. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ўрнатилган тартибда белгиланган сув хўжалиги объектлари ҳолатини жойларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш. |
2020 йил январь |
Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Давлат экология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар |
2. Ишчи гуруҳлар томонидан сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минақалари белгиланган сув омборлари, каналлар ва коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш. |
2020 йил январь |
|||
3. Ишчи гуруҳлар томонидан рўйхатда белгиланган сув омборлари, каналлар ва коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларининг ҳолатини жойларда ўрганиш ҳамда мавжуд камчилик ва муаммоларни аниқлаш. |
2020-2021 йиллар жадвал бўйича |
|||
4. Сув омборлари, каналлар ва коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф қилиш ва олдини олиш бўйича қўшимча чораларни белгилаш ва ижросини назоратга олиш. |
2020-2021 йиллар жадвал бўйича |
Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари |
||
II. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш |
||||
5. |
Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича устувор сув объектларини аниқлаш ва уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини ўрнатилган тартибда босқичма-босқич белгилаш. |
1. Табиий ер усти ва ер ости сув объектлари сувининг сифат кўрсаткичлари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш. |
2020 йил жадвал бўйича |
Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар |
2. Сувнинг сифат кўрсаткичи бўйича талабларга жавоб бермайдиган ва стратегик аҳамиятга эга бўлган табиий ер усти ва ер ости сув объектларини аниқлаш ҳамда уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини босқичма-босқич белгилаш бўйича зарур чоралар кўриш. |
2020 — 2030 йиллар жадвал бўйича |
|||
6. |
Сув омборлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаларини, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-муҳофаза минтақаларини белгилаш бўйича устувор объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаларини, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақаларини ўрнатилган тартибда босқичма-босқич белгилаш. |
1. Сув омборлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектлари сувининг сифат кўрсаткичлари, техник ҳолати бўйича маълумотларни таҳлил қилиш. |
2020 йил жадвал бўйича |
Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар |
2. Сувнинг сифат кўрсаткичи ва фойдаланиш бўйича талабларга жавоб бермайдиган стратегик аҳамиятга эга бўлган сув омборлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларини аниқлаш ҳамда уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича белгиланган тартибда зарур чоралар кўриш. |
2020 — 2030 йиллар жадвал бўйича |
|||
7. |
Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарининг электрон хариталарини яратиш. |
1. Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини хатловдан ўтказиш. 2. Хатлов якуни бўйича маълумотлар асосида сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини аниқ чегараларини белгилаш. 3. Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарининг геоахборот базасини яратиш. |
2020 — 2022 йиллар жадвал бўйича |
Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар |
III. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш бўйича назоратни кучайтириш |
||||
8. |
Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини жойларда мақсадли ўрганиб, натижасини танқидий муҳокама қилиб бориш. |
1. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини жойларда мақсадли ўрганиб бориш бўйича ишчи гуруҳалар таркибини тасдиқлаш ҳамда уларнинг жойларда тизимли равишда ишини ташкил қилиш. |
ҳар йили жадвал бўйича |
Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари |
2. Ўрганиш натижаларини Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан жойларда танқидий муҳокама қилиш ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш. |
ҳар йили жадвал бўйича |
|||
9. |
Устувор равишда аниқланган сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақаларини белгилаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ижроси устидан тизимли мониторинг ўрнатиш ҳамда натижаларини таҳлил қилиб бориш. |
Устувор равишда аниқланган сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақаларини белгилаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ижроси устидан тизимли мониторинг ўрнатиш ҳамда мониторинг натижаларини таҳлил қилиш. Таҳлил натижаларини вазирлик ва қўмиталар ва идораларнинг ҳайъат йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб бориш. |
ҳар йили жадвал бўйича |
Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммуналхизмат» вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзгидроэнерго» АЖ, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари |
10. |
Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, гидроэнергетика ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни экологик экспертизасини тизимли ташкил қилиш. |
1. Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, гидроэнергетика ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқларни тайёрлашда сувни муҳофаза қилиш ва сантария-муҳофаза зоналарини белгилаш масалаларини эътиборга олиш. |
ҳар йили жадвал бўйича |
Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммуналхизмат» вазирлиги, «Ўзгидроэнерго» АЖ, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, гидроэнергетика ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни экологик экспертизадан ўтказиш. |
ҳар йили жадвал бўйича |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2019 й., 09/19/981/4136-сон)