ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«Самарқанд вилоятида Булунғур сув омборини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Зарафшон дарёси сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва Самарқанд вилояти суғориладиган ер майдонларининг сув билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Самарқандсувқурилишинвест» давлат унитар корхонаси буюртмачи этиб;
истисно тариқасида «Зарафшонмахсуссувқурилиш» давлат унитар корхонаси бош пудратчи этиб;
қурилишни якунлаш муддати 2021 йил 1 июль қилиб белгилансин.
жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан;
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутсинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 май,
413-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 413-сон қарорига
ИЛОВА
«Самарқанд вилоятида Булунғур сув омборини қуриш» лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари
Т/р |
Кўрсаткич номи |
Ўлчов бирлиги |
Ҳаммаси |
шу жумладан бюджет маблағлари |
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати * |
минг АҚШ доллари эквивалентида ** |
46 048,35 |
46 048,35 |
2. |
Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
46 048,35 |
46 048,35 |
шу жумладан: |
||||
машиналар ва асбоб-ускуналар |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
1 489,32 |
1 489,32 |
|
қурилиш — монтаж ишлари |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
41 862,52 |
41 862,52 |
|
бошқа харажатлар |
минг АҚШ доллари эквивалентида |
2 696,51 |
2 696,51 |
|
3. |
Сув омбор ҳажми |
100 млн куб м. |
||
4. |
Суғориладиган майдон |
35,8 минг га |
||
5. |
Яратилаётган иш ўрни *** |
51 киши |
||
6. |
Инвестиция даври |
36 ой |
||
7. |
Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлар қиймати |
46 048,35 минг АҚШ доллари эквивалентида |
* Якуний қиймат кўрсаткичи ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилгандан сўнг аниқланади.
** АҚШ доллари курси 2019 йил 26 март ҳолатига — 8389,97 сўм/АҚШ доллари миқдорида олинган.
*** Сув омборидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2019 й., 09/19/413/3144-сон)