ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси таркибидаги «Гидромеханизация» давлат унитар корхонасини тугатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси таркибидаги «Гидромеханизация» давлат унитар корхонаси томонидан Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси ва Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси билан шартнома асосида ушбу каналларнинг Туркманистон ҳудудидаги қисмларини ҳамда Амударёнинг уларга сув олиш участкаларини лойқадан тозалаш ишлари бажариб келинмоқда.
Шунингдек, «Гидромеханизация» давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар нархи бир мунча баланд бўлиб, ажратилаётган давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланишга ҳамда лойқадан тозалаш ишларини тезкор ташкил қилишга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги корхоналар фаолиятини оптималлаштириш, давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан янада самарали фойдаланиш ҳамда Амударёдан Аму-Бухоро машина канали ва Қарши магистрал каналига сув олиш ишларини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Молия вазирлиги билан биргаликда «Гидромеханизация» давлат унитар корхонасининг функционал вазифалари юкланаётган ташкилотларнинг тасдиқланган штатлар жадвалларига ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда киритилишини;
ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилишини;
«Гидромеханизация» давлат унитар корхонасининг асосий воситалари белгиланган тартибда вазирликнинг тегишли ташкилотларига ўтказилишини;
мавжуд техника ва механизмлар, жумладан, земснарядларнинг барқарор ишлашини, уларнинг техник ҳолатини сақлаш ва келгусида сифатли хизматлар кўрсатилишини;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда пудрат ишларини бажаришда соҳага тажрибали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларнинг малакавий маҳорати доимий равишда оширилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 июнь,
497-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 497-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 10/19/497/3290-сон)