ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолатини яхшилаш ва атрофларини ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, уларни тозалаш ва таъмирлаш ҳамда атрофларини ободонлаштириш ишларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда улардаги гидротехника иншоотларининг ишончли ишлашини таъминлаш;
каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишларини комплекс равишда яхшилаш;
каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофларини ободонлаштириш ишларини экология ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга ошириш;
каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкил этиш;
ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, асосий воситалар ва техникалардан самарали фойдаланиш.
Ихтисослашган бўлимнинг штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги Самарқанд вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотларидан 44 штат бирлигини ва Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишлаб чиқариш ходимларининг 4 штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;
Ихтисослашган бўлим ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига ўтказилсин;
Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан бериладиган асосий воситалар ва 2020-2021 йилларда харид қилинадиган техникалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
бир ой муддатда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ асосий воситаларнинг Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига ўтказилишини;
Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан биргаликда сув ресурсларини ҳавзавий бошқариш тамойилидан келиб чиққан ҳолда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг белгиланган тартибига риоя этилишини ҳамда берилаётган каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйича сувнинг ҳисоби ва ҳисоботлари юритилишини;
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Ихтисослашган бўлим ташкил этилиши муносабати билан бўшаб қолаётган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чоралари кўрилишини;
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб 2019 йил учун белгиланган тегишли штат жадваллари ва харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 апрель,
322-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 322-сон қарорига
1-ИЛОВА
Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига ўтказиладиган Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Канал ва коллектор-дренаж тармоғи номи |
Узунлиги, км |
шу жумладан: |
Иншоот сони, та |
Қурилган йили |
Сув сарфи, куб м/сек |
|
бетон қопламали |
тупроқ ўзанли |
||||||
Дарғом ирригация тизими бошқармасидаги каналлар иншоотлари билан бирга |
|||||||
1. |
Боғишамол |
9,5 |
7,5 |
2,0 |
7 |
1979 |
1,0 |
2. |
Шаар |
11,3 |
6,8 |
4,5 |
6 |
1986 |
0,5 |
3. |
Жар ариқ |
15,9 |
7,2 |
8,7 |
9 |
1990 |
1,0 |
Жами каналлар |
36,7 |
21,5 |
15,2 |
22 |
2,5 |
||
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясидаги коллектор-дренаж тармоқлари |
|||||||
1. |
Чашма |
7,5 |
7,5 |
3,0 |
|||
2. |
Сиёбча |
6,7 |
6,7 |
1947 |
2,6 |
||
3. |
Оби Машҳад |
5,4 |
5,4 |
1948 |
3,0 |
||
4. |
Сиёб марказий |
17,0 |
17,0 |
1900 |
13,0 |
||
Жами коллектор-дренаж тармоғи |
36,6 |
36,6 |
21,6 |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 322-сон қарорига
2-ИЛОВА
Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан бериладиган асосий воситалар ва 2020-2021 йилларда харид қилинадиган техникалар
РЎЙХАТИ
т/р |
Асосий воситалар номи |
Жами асосий воситалар ва |
Шу жумладан: |
|
Зарафшон ирригация тизимлари |
2020-2021 йилларда Самарқанд шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан харид қилинадиган техника сони |
|||
1. |
Экскаватор |
2 |
1 |
1 |
2. |
Автокран (Исузи) |
1 |
1 |
|
3. |
Пайвандлаш агрегати |
1 |
1 |
|
4. |
Автосамосвал (юк кўтариш қобилияти 6 тн) |
1 |
1 |
|
5. |
Енгил автотранспорт воситаси |
1 |
1 |
|
6. |
Махсус автотранспорт воситаси |
1 |
1 |
|
7. |
Автосамосвал (юк кўтариш қобилияти 7 тн, Исузи) |
1 |
1 |
|
8. |
Автосамосвал (юк кўтариш қобилияти 10 тн, Исузи) |
1 |
1 |
|
9. |
Кичик экскаватор (Исузи) |
1 |
1 |
|
Жами |
10 |
5 |
5 |
Изоҳ. Асосий воситалар Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан бепул берилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/322/2953-сон)