ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Т
АБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ АЙРИМ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон
Фармонига мувофиқ ва табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;
юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;
давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро яқин идоралараро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгилаш.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин:
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
1-иловага мувофиқ;
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
2-иловага мувофиқ;
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти
3-иловага мувофиқ.
3. Белгилансинки, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари:
ўн кун муддатда — давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2018 йил мобайнида ҳар чоракда камида бир марта Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни кўлласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
4-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
10. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон
қарорига1-ИЛОВА
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномалар (кейинги ўринларда рухсатномалар деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
2. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда йўл қўйилади.
Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилади.
Юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни (терак ва бошқа тез ўсувчи навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга рухсатнома талаб этилмайди.
3. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни рухсатнома олмасдан кесиш тақиқланади.
4. Рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда:
а) ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси органлари деб аталади) ўз хулосаларини туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборади;
б) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Давлат экология қўмитаси органларининг хулосаларига асосан рухсатномалар беради.
5. Давлат хизматлари марказлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
6. Рухсатномани бериш ушбу Регламентга
1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
7. Ариза берувчилар рухсатномаларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга
2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП ариза берувчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.
10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тенг миқдорда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади.
11. Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
13. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ва Давлат экология қўмитаси органларига юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ва Давлат экология қўмитаси органларига юборилади.
14. Давлат экология қўмитаси органлари сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида:
дарахтлар ва буталарнинг ҳолатини, шунингдек, уларнинг кесилиши ушбу Регламентнинг
2-бандига мувофиқлигини ўрганади;
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига, шунингдек, Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки аризачи берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рухсатнома бериш учун тўлов миқдорларини кўрсатган ҳолда, ушбу Регламентнинг 2-банди
иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, хулосани электрон тарзда юборади.
15. Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази хулоса тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.
16. Дарахтлар ва буталарнинг кесилиши ушбу Регламентнинг
2-бандида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ эмаслиги ижобий хулоса бериш рад этилиши учун асос бўлади.
Бошқа асослар бўйича ижобий хулоса беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
17. Ариза берувчи ижобий хулоса олинган кундан бошлаб тўрт иш куни мобайнида хулосада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширади, ушбу Регламентнинг 2-банди
иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Рухсатномани бериш учун тўловлар тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Рухсатномани бериш учун тўловлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
18. Рухсатномани бериш учун тўловлар белгиланган муддатларда амалга оширилмаган тақдирда ариза берувчи рухсатномани олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
19. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Давлат экология қўмитаси органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда рухсатномани бериш учун тўлов тўланганидан сўнг, ушбу Регламентнинг 2-банди
иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шакл бўйича рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ушбу Регламентнинг 2-банди
иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатларда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари рухсатномани Давлат экология қўмитаси органларининг ижобий хулосаси олинганидан сўнг бир иш куни мобайнида расмийлаштиради.
20. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари рухсатнома расмийлаштирилган куни уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази рухсатнома тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.
21. Давлат хизматлари марказлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
23. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
24. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
__________________
(сана)
|
__________________
(сон)
|
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
|
I. (жисмоний) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
|
1. Ф.И.О.:
|
|
2. Паспортга оид маълумотлар(серия ва рақам):
|
|
3. СТИР:
|
|
4. Манзил:
|
|
5. Телефон рақами:
|
|
6. Электрон почта манзили:
|
|
I. (юридик) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
|
1. Тўлиқ номи:
|
|
2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:
|
|
3. СТИР:
|
|
4. МФО:
|
|
5. ИФУТ:
|
|
6. Ҳисоб рақами:
|
|
7. Хизмат кўрсатувчи банк номи:
|
|
8. Юридик манзили:
|
|
9. Телефон рақами:
|
|
10. Электрон почта манзили:
|
|
II. Объект ҳақида маълумот:
|
|
1. Кесиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони:
|
|
2. Дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча, уй):
|
|
3. Кесишдан мақсад:
|
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон
қарорига2-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатномалар олиш учун татбиқ этилади.
Питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш) учун рухсатномани олиш талаб этилмайди.
Рухсатномалар жорий йил учун белгиланган квоталар доирасида берилади.
3. Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини рухсатнома олмасдан йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олиш тақиқланади.
4. Рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда:
а) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардан ташқари, Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома беради;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли
қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
б) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) давлат ўрмон фондига кирадиган ерларда Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома беради.
5. Давлат хизматлари марказлари, Давлат экология қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли
қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
6. Рухсатномани бериш ушбу Регламентга
1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
7. Ариза берувчилар рухсатномалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга
2-иловага мувофиқ шаклдаги давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномада Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчиларнинг ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Давлат хизмати маркази ходимлари ва ЯИДХП ариза берувчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизмати марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.
10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли
қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
12. Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига юборилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли
қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
15. Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширишга электрон шаклда ҳисобварақ-фактурани юборади ёки уни юборишни рад этади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли
қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ҳисобварақ-фактура тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.
16. Қуйидагилар ҳисобварақ-фактурани юборишни рад этиш учун асос бўлади:
ўсимлик дунёси объектларини тайёрлаш шартларининг ўрганилиши, тадқиқ этилиши, текширилиши ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги;
ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
ўсимлик дунёси объектларининг сўралаётган ҳажми ва тури тасдиқланган квоталарга — доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишнинг қонуний белгиланган нормаларига номувофиқлиги.
Бошқа асослар бўйича ҳисобварақ-фактурани юборишни рад этиш қатъиян ман этилади.
17. Ариза берувчи ҳисобварақ-фактура тушган кундан бошлаб тўрт иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширади.
Рухсатномани бериш учун тўловлар тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Рухсатномани бериш учун тўловлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади
18. Рухсатномани бериш учун тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган тақдирда ариза берувчи рухсатномани олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
19. Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рухсатномани бериш учун тўловлар тушганидан сўнг бир иш куни давомида тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шакллар бўйича рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли
қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
20. Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рухсатнома расмийлаштирилган куни уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли
қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизмати маркази рухсатнома тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини қўйиб, ариза берувчига беради.
21. Давлат хизматлари марказлари, Давлат экология қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли
қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
23. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
24. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича ишларни амалга ошириш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли
қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
__________________
(сана)
|
__________________
(сон)
|
|
Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА
|
I. (жисмоний) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
|
1. Ф.И.О.:
|
|
2. Паспортга оид маълумотлар(серия ва рақам):
|
|
3. СТИР:
|
|
4. Манзил:
|
|
5. Телефон рақами:
|
|
6. Электрон почта манзили:
|
|
I. (юридик) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
|
1. Тўлиқ номи:
|
|
2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:
|
|
3. СТИР:
|
|
4. МФО:
|
|
5. ИФУТ:
|
|
6. Ҳисоб рақами:
|
|
7. Хизмат кўрсатувчи банк номи:
|
|
8. Юридик манзили:
|
|
9. Телефон рақами:
|
|
10. Электрон почта манзили:
|
|
II. Ўсимлик турлари тўғрисида маълумот:
|
1. Йиғиш (тайёрлаш) усули:
|
қўлда
|
механизм билан
|
2. Йиғиш (тайёрлаш) жойи:
|
|
3. Йиғиш (тайёрлаш)нинг мақсади:
|
ёввойи ўсимликлардан экстракт ишлаб чиқариш
|
ёввойи ўсимликларни хомашё шаклида етказиб бериш
|
ширинмия илдизидан экстракт ишлаб чиқариш
|
ширинмия ўсимлигини хомашё шаклида етказиб бериш
|
плантация барпо этиш учун экиш материаллари (уруғ, қаламча)
|
тижорат мақсадларида
|
илмий мақсадларда
|
4. Йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ўсимликлар турлари:
|
Т/р
|
Ўсимлик номи
|
Тайёрланадиган қисми
|
Ўлчов бирлиги (кг., тонна, кубометр, дона)
|
Йиғиш (тайёрлаш)/ ажратиб олиш муддати
|
1.
|
|
|
|
_________дан ________гача
|
III. Розилик тўғрисида маълумот:
|
Т/р
|
Ҳудудида ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар — юридик шахсларнинг номи, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар — жисмоний шахсларнинг Ф.И.О.
|
Рақам
|
сана
|
1.
|
|
|
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон
қарорига 3-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1. Ушбу Регламент сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишни, шу жумладан, сувни олишни ва оқова сувларни оқизиб юборишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) татбиқ этилади.
Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, шунингдек, суткасига 5 м
3гача сувни олишга татбиқ этилмайди.
3. Рухсатнома олмасдан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш тақиқланади.
4. Рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда:
а) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари (табиий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида, ер ости сувларидан ташқари), геология ва минерал ресурслар бўйича органлар (ер ости сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида), сув хўжалиги органлари (сунъий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида) (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) рухсатномани тайёрлайди ва беради;
б) сув хўжалиги органлари, ер қаърининг геологик жиҳатдан ўрганилиши, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишлар хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш органлари, санитария назорати органлари (кейинги ўринларда келишувчи органлар деб аталади) ўзларининг идоравий мансублигига қарашли рухсатномани келишади.
5. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли ва келишувчи органлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
6. Рухсатномани бериш ушбу Регламентга
1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
7. Ариза берувчилар рухсатномалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга
2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага ушбу Регламентга
3а — 3з-иловаларга мувофиқ ҳужжатлар илова қилинади.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ЯИДХП ариза берувчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Давлат хизмати марказлари ариза берувчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.
10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
12. Ариза берувчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда Давлат хизматлари маркази унинг сўровномасини кўрмасдан қолдиради. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
15. Ваколатли орган сўровнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида тегишлича Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ёхуд Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган шакллар бўйича рухсатнома лойиҳасини тайёрлайди, уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва уни иловалар билан биргаликда келишувчи органларга юборади ёки электрон шаклда рухсатнома лойиҳасини тайёрлашни рад этади.
16. Келишувчи органлар рухсатнома лойиҳасини олганларидан сўнг беш иш куни мобайнида рухсатнома лойиҳасини кўриб чиқадилар, келишадилар ёки келишишни рад этадилар.
17. Рухсатнома лойиҳаси келишилган куни келишувчи орган уни ваколатли органга электрон шаклда юборади.
18. Ваколатли орган келишилган рухсатнома тушган кундан бошлаб уни уч иш куни мобайнида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази рухсатнома тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.
19. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши рухсатнома лойиҳасини тайёрлаш ҳамда келишишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асослар бўйича ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилмасдан рухсатнома лойиҳасини тайёрлаш ҳамда келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Ариза берувчи рухсатнома берилиши рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида давлат хизмати кўрсатилиши учун йиғимни тўламаган ҳолда рухсатнома олиш учун такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Рухсатнома бериш масаласини такроран кўриб чиқишда ваколатли ва келишувчи органлар томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
20. Ариза берувчининг ташаббуси билан рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб қўйиш, қайта тиклаш, тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсатномалар бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни талаблари инобатга олинган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.
21. Рухсатномани ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, уни келишиш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
22. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли ва келишувчи органлар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
24. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
25. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
(сана)
|
|
(сон)
|
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА
|
I. (жисмоний) Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
|
1. Ф.И.О.:
|
|
2. Паспортга оид маълумотлар(серия ва рақам):
|
|
3. Манзил:
|
|
4. Кадастр иши рақами ва рўйхатга олинган санаси:
|
|
5. Ариза берувчининг алоқа қилинадиган маълумотлари (телефон, электрон почта ва бошқалар):
|
|
I. (юридик) Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
|
1. Тўлиқ номи:
|
|
2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:
|
|
3. Реквизитлари (СТИР, МФО, ИФУТ, ҳисоб рақами):
|
|
4. Фаолият тури:
|
|
5. Ариза берувчининг юридик манзили (индекс, манзил):
|
|
6. Кадастр иши рақами ва рўйхатга олинган санаси:
|
|
7. Ариза берувчининг алоқа қилинадиган маълумотлари (телефон, электрон почта ва бошқалар):
|
|
II. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш манбаи ҳақида маълумот:
|
1. Сув манбаи:
|
табиий сув объектлари
|
сунъий сув объектлари
|
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
3а-ИЛОВА
Саноат, коммунал, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида сув объектларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
1. Хўжалик фаолияти (ишлаб чиқаришнинг мақсади, қуввати, технологик цикллар), сувни муҳофаза қилишнинг ҳолати, сувни чиқариб ташлаш, тозалаш иншоотларининг таркиби ва иши, оқова сувларни қабул қилувчининг тавсифи, ишлайдиганлар ва бир йилдаги иш кунларининг сони, ободонлаштириш даражаси, суғориладиган ерлар майдонлари, қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар.
2. Фойдаланиладиган сув объектларининг, сув олиш иншоотларининг қуввати ва техника билан жиҳозланганлиги (насос агрегатлари ва ёрдамчи иншоотлар, суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқлари, ичимлик ва техник мақсадларга мўлжалланган қудуқлар ва улардаги иншоотлар) ва сувни тозалаш ва тайёрлаш станциялари (ичимлик, техник, канализацияга оид), рўйхатга олинган сув айирмалари нуқталари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.
3. Манбалар (ер усти, ер ости, шаҳар сув қувурлари, шаҳар канализацияси, жойнинг рельефи) бўйича сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли, оқова сувларни оқизиб юборишнинг лойиҳадаги ёки норматив-ҳисобланган режаси.
4. Сув объектлари ёки жой рельефига оқова сувлар ташланадиган манба ва ташлама сув ресурсларининг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар.
5. Тозалаш иншоотлари иши устидан лаборатория назоратини ҳамда оқова сувлар билан бирга оқизиб ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни ҳисобга олишнинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумот (юридик шахслар учун).
6. Сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича мўлжалланган тадбирлар тўғрисидаги маълумот.
7. Сув таъминоти ҳамда оқова ва ёмғир сувларини канализациялаш схемаси.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
3б-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
1. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, туман ирригация бўлимлари рўйхати. Сув хўжалиги объектларининг асосий тавсифлари (узунлиги, энг кўп сув сарфи, сув тақсимлаш иншоотларининг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, фойдали иш коэффициенти). Гидротехника иншоотларининг техник жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати.
2. Ҳавза бошқармаси хизмат кўрсатадиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисида маълумот.
3. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
4. Ҳавза бошқармаси фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви даражаси тўғрисидаги маълумотлар.
5. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тадбирлари режаси.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
3в-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун сув омборлари (гидроузеллар)дан фойдаланиш бошқармалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
1. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, туман ирригация тизимлари рўйхати. Сув хўжалиги объектларининг асосий тавсифлари (узунлиги, сув сарфлашнинг энг кўп миқдори, сув айиргичларнинг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, фойдали иш коэффициенти). Гидротехника иншоотларининг техника билан жиҳозланганлиги ва лойиҳадаги қуввати.
2. Сув омбори (гидроузели)дан фойдаланиш бошқармаси хизмат кўрсатадиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот.
3. Ирригация тизимлари ва суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
4. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тадбирлари режаси.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
3г-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун ирригация тизими бошқармалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
1. Корхона балансида бўлган сув хўжалиги объектларининг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари (узунлиги, сув ўтказиш қуввати, гидротехника иншоотларининг, шу жумладан сув айиргичларнинг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, каналлар ва ирригация тизимининг фойдали иш коэффициенти).
2. Бошқарма томонидан хизмат кўрсатиладиган туман ирригация бўлимлари рўйхати.
3. Бошқарма томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот.
4. Сув объектининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
5. Бошқарма фойдаланадиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфланиши ва минераллашуви даражаси тўғрисидаги маълумотлар.
6. Ирригация тизими ва хўжалик суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, дренаж сувларини оқизиб юборишни камайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш тадбирлари режаси.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
3д-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун туманлар ирригация бўлимлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
1. Корхона балансида бўлган сув хўжалиги объектларининг рўйхати, уларнинг техник тавсифлари (узунлиги, сув ўтказиш қуввати, гидротехника иншоотларининг, шу жумладан сув айиргичларнинг сони ва номи, фильтрланишга қарши тадбирлар, каналлар ва ирригация тизимининг фойдали иш коэффициентлари).
2.Хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмаларининг, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг рўйхати.
3. Бўлим томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдонда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари тўғрисидаги маълумот.
4. Туманлар хизмат кўрсатадиган қишлоқ хўжалиги экинлари зоналарининг гидромодул районлари ва суғориш режимлари тўғрисидаги маълумот.
5. Сув объектининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
6. Бўлим томонидан фойдаланиладиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви тўғрисидаги маълумотлар.
7. Ирригация тизими ва хўжалик суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ошириш, дренаж сувларини оқизиб юборишни камайтириш тадбирлари режаси.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
3е-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун насос станциялари ва энергетика бошқармалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
1. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансидаги суғориш насос станциялари ва суғориш қудуқлари рўйхати, сув олиш манбаи номи ва уларнинг жойлашган жойи, сув олиш асосий параметрлари, сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлиги, хизмат кўрсатиладиган суғориладиган майдон, шунингдек, хизмат кўрсатиш зонасидаги сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сони.
2. Насос станциялари бошқармаси балансидаги мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқлари рўйхати, сув олиш манбаи ва сув қабул қилгичнинг номи, сув олиш жойлари, асосий параметрлари, сувни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланганлиги, хизмат кўрсатиладиган суғориладиган (мелиорацияланадиган) майдон, шунингдек, хизмат кўрсатиш зонасидаги сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сони.
3. Хизмат кўрсатиладиган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, сув омборлари бошқармалари, мелиоратив экспедиция, унинг мелиоратив тизимлари, туман ирригация бўлимлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати.
4. Манбалар бўйича сувдан фойдаланувчиларнинг ҳисоб-китоб режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
5. Бошқарма томонидан фойдаланиладиган коллектор-дренаж тармоғи сувларининг сарфи ва минераллашуви тўғрисидаги маълумотлар.
6. Сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш тадбирлари режаси.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига3ж-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун мелиоратив экспедициялар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
1. Мелиоратив экспедиция балансидаги мелиоратив тизимлар ва асосий коллекторлар, гидротехника иншоотлари, шу жумладан, гидропостлар, мелиоратив тармоқ, сув қабул қилгичларнинг рўйхати, уларнинг асосий техник тавсифлари (номи, узунлиги, сув ўтказиш қуввати, коллектор-дренаж тармоғи, ўртача кўп йиллик коллектор-дренаж оқимлари, коллектор-дренаж сувларининг минераллашуви ва ҳоказо).
2. Мелиоратив экспедицияси томонидан хизмат кўрсатиладиган сув истеъмолчилари уюшмалари, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари рўйхати.
3. Мелиоратив экспедиция томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив харитаси, мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
4. Сув олишнинг ва мелиоратив тизимлардан коллектор-дренаж сувлари ташламаларининг чекланган ҳажмлари.
5. Коллектор-дренаж тармоғи сувлари сарфи ва минераллашуви ҳақидаги маълумотлар.
6. Мелиоратив тизимнинг ишончлилигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторинги, сизот сувлари ҳисобини юритиш, уларнинг сатҳларини камайтириш тадбирлари режаси.
Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламентига
3з-ИЛОВА
Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома олиш учун сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
1. Хизмат кўрсатиладиган сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг, улар майдонлари катталиги кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.
2. Уюшма томонидан хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ерда жойлаштириладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ҳақидаги маълумот.
3. Суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда манбалар бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобланган режаси ва сув олишнинг чекланган ҳажми.
4. Суғориш тармоғи фойдали иш коэффициентини ошириш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларини ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш, дренаж сувлари ташламаларини қисқартириш бўйича тадбирлар режаси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон
қарорига4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 14 июндаги 171-сон
қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 40-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
13,
30,
34 ва
35-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2014 й. 43-сон, 530-модда), шунингдек, унга
5,
8 ва
11-иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг
44-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2014 й., 12-сон, 138-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорига илованинг
4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2017 й., 26-сон, 592-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг
49-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг
36-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига 1-илованинг
20-банди.