Шрифт ўлчами:
Сайт ранги:

Янгиликлар


ҚУРУВЧИЛАР ДАЛАЛАРГА ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЎРНАТМОҚДА

25.04.2024 | 15:36

Сариосиё тумани деҳқонлари сув етиб бориши мушкул, энг охирги қулоқ ҳисобланадиган далаларида ҳам мўл ҳосил етиштириш чораларини излашмоқда. Улар кам сув билан ҳам юқори ҳосил етиштириш учун сув тежовчи технологиялардан унумли фойдаланишни кўзлашмоқда. Мутахассис ва деҳқонлар маслаҳатлашувидан кейин сув таъминоти оғир ҳудудлардаги 347 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этишга қарор қилинди. «Suvkredit.uz» электрон платформаси орқали 12 та фермер хўжалиги ариза топширган бўлса, ҳозирча уларнинг 64 гектар даласи учун 924 миллион сўм кредит ажратилди. Қолган фермерларга ҳам кредит ажратилиши учун банк ходимлари билан биргаликда ҳаракат қилинаяпти. Айни пайтда «Ardent plastik Tashkent», « Dual Sulame Group» МЧЖлар қурувчилари томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиш учун қурилиш-монтаж ишларини бажаришмоқда.

НИШОН ТУМАНИДАГИ 390 ГЕКТАР СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИ ЯХШИЛАНАДИ

24.04.2024 | 09:23

Нишон туманининг “Самарқанд”, “Ҳамза” ва “Гулистон” ҳудудларида ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашганлиги, ушбу ерларга хизмат кўрсатувчи коллектор-дренаж тармоғини етарли эмаслиги туфайли қониқарсиз ҳолатда эканлиги аниқланган.

СЕЛ-ТОШҚИН БИЛАН ҲАЗИЛЛАШМАНГ!

24.04.2024 | 16:37

Сўнгги вақтларда дунёда талафотли сел-тошқинлар сони ортаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Қардош Қозоғистонда кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлди. Россияда сув тошқинлари 16 мингдан зиёд уйга зиён етказгани хабар қилинмоқда. Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани ҳақида фикрлар билдирилаяпти.

КОРЕЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ (KOICA) ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

24.04.2024 | 15:28

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


СТАТИСТИКА



ВИДЕОГАЛЕРЕЯ


ФОТОГАЛЕРЕЯ



ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАР



Раҳбар:

Телефон:

Эл. почта манзили: