Шрифт ўлчами:
Сайт ранги:

Янгиликлар


ХУСУСИЙ ШЕРИКЛАР МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРЯПТИ...МИ?

03.05.2024 | 12:43

Сурхондарё вилоятидаги сув хўжалиги объектларини хусусий шериклар бошқарувига бериш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021–2022 йилларда жами 3 та лойиҳа битими расмийлаштирилиб, уларга асосан 2 та насос станцияси ҳамда 2 та мелиоратив тик қудуқ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий шериклар бошқарувига ўтказилганди.

ДХШ ТИЗИМИ АФЗАЛЛИГИ ЎЗ ИСБОТИНИ ТОПМОҚДА

01.05.2024 | 11:42

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Жиззах вилоятида фаолият юритаётган “Насосчилар чорваси” МЧЖ ўртасида имзоланган битимга биноан “Зарбдор-1”, “Зарбдор-2” ва “Оқбулоқ” насос станциялари бундан 3 йил аввал давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташаббускор тадбиркор тасарруфига ўтган эди.

“ЁЙИЛМА” НАСОС СТУНЦИЯСИ СУҒОРИШ МАВСУМИГА ШАЙ

30.04.2024 | 11:03

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари энергетика бошқармаси тасарруфидаги “Ёйилма” насос станциясида ташкил этилган семинарда ажратилган электр энергия лимитига қатъий риоя қилиш, электротежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолда сақлаш, иншоот ҳудуди ва атрофини ободонлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

ФЕРМЕРЛАР УЧУН ИМТИЁЗ ВА ҚУЛАЙЛИКЛАР

29.04.2024 | 09:15

Бўка Тошкент вилоятининг сув етиб бориши қийин бўлган туманлардан бири ҳисобланади. Буни яхши билган деҳқонлар кам сув сарфлаб мўл ҳосил етиштириш учун сув тежовчи технологиялардан унумли фойдаланишни кўзлашмоқда. Жорий йил ҳосили учун туманда 1200 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини татбиқ этиш режалаштирилган. Бугунги кунда “Suvkredit.uz» электрон платформаси орқали 31 та фермер хўжалиги 852 гектар майдонга ушбу технологияни жорий этиш маысадида ариза топширган бўлса, ҳозирда уларнинг 27 нафарига қарийб 10 млрд. сўм кредит ажратилиб, қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган. Айни пайтда “AQLLI SERA”, “MAXSUS SUV XIZMATI”, “VOBKENT TOMCHI” МЧЖлар қурувчилари томчилатиб суғориш технологияларини ўрнатиш учун қурилиш-монтаж ишларини бажаришмоқда.


СТАТИСТИКА



ВИДЕОГАЛЕРЕЯ


ФОТОГАЛЕРЕЯ



ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАР



Раҳбар:

Телефон:

Эл. почта манзили: